Ал Хелайфи кўрсатма олди

Ал Хелайфи кўрсатма олди

Лионель Мессининг келажаги футбол оламининг асосий мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки 35 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 3 ойдан кейин якунига етади. «ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий Қатардаги клуб хўжайинлари томонидан кўрсатма олди, деб хабар бермоқда Goal портали. «Ал Хелайфийга Дохадан Лионель Месси билан шартнома узайтирилишини ҳар томонлама таъминлаш топширилган», - дейди манба. Лионель Месси 2021 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ» сафида ўйнайди. Ўшандан бери аргентиналик футболчи парижликлар сафида 66 та ўйин ўтказиб, 29та гол урган ва 32та голга ассистентлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.