Алабага «МЮ» харидор

Алабага «МЮ» харидор

«Реал»нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Todofichajes нашрининг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» трансфери бозори ёпилгунга қадар 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Манбага кўра, манчестерликлар австриялик футболчи учун «қироллик клуби»га 40 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Давид Алаба ўтган мавсум майдонда кам кўринди. Испания чемпионатида 23та ўйин ўтказган футболчи 1та гол ва 3та ассист муаллифи бўлди. Унинг мадридликлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.