СУПЕРЛИГА, 6-ТУР: «Кураж» «Сўғдиёна» томон...
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Кечаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг 1-қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Кристинин иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Аввало, “Навбаҳор” ва жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ўтди, чунки рақиб кучли футболчилардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ҳужумдаги ўйинимиз бироз ўхшамади. Вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.
- Бугун шогирдларингиз яхши таассурот қолдириб, ҳимояга ётиб олишмади ва футбол ўйнашга ҳаракат қилишди. Жамоангизга ҳужумларни якунлашда нима етишмади, деб ўйлайсиз?
- Нега бундай бўлганини таҳлил қилиш лозим, мантиқан нотўғри қарорлар қабул қилинди. Ҳаммасини кўриб чиқамиз.
Мен кимнидир яхши ёки ёмон дея олмайман. Ҳозир таркибда ким бўлса, улар билан ишлаяпмиз. Йигитлар имкони борича ҳаракат қилишмоқда. Бирор футболчини яхши ёки ёмон ўйнаяпти, демайман.
- Суперлиганинг ушбу мавсумдаги даражаси ҳақида нима дея оласиз?
- Биринчи давра ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки сабабини биласиз. Чемпионат даражаси яхши, мавсум жуда қизиқ ўтмоқда.
Ҳали олдинда иккита учрашув бор, энг яхшиси ёки энг ёмони ҳали олдиндадир.
- Келаси мавсум ҳам сизни жамоада кўрамизми?
- Билмайман. Клуб билан шартномам жорий мавсум якунигача тузилган. Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789