АЛИ ДАИ ҲИБСГА ОЛИНДИ

АЛИ ДАИ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Rundfunk Berlin-Brandenburg хабарида айтилишича, Эрондаги норозилик намойишлари чоғи мамлакат футболи афсонаси Али Даи ҳам ҳибсга олинган.

Таъкидланишича, жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турган Даи ўша вақт Эрон термасининг собиқ дарвозабони Ҳамид Лак билан бирга Секкез шаҳридаги меҳмонхонада бўлган. Норозилик намойиши бошланиши билан ҳар иккиси хавфлик хизмати томонидан қамоққа олинган. Собиқ ҳужумчи бунга қадар ҳижобни нотўғри ўрагани учун ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимидан кейин бошланган норозилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганди. Айтиш жоиз, форслар бош жамоаси сафида 109та гол урган Али Даи 2021 йилнинг сентябрига қадар миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб келди.