Аморим ўз қарорини эълон қилди

Аморим ўз қарорини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» клуби Эрик тен Хагдан кейин Рууд ван Нистелрой билан ҳам хайрлашадиган бўлди.

The Atlantic нашри хабарига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим Рууд ван Нистелройни жуда ҳурмат қилишини, аммо у ўз ёрдамчилари билан ишлашга қарор қилганини маълум қилган. Шу тариқа, тен Хагдан кейин «МЮ»ни вақтинчалик бошқарган Рууд ван Нистелрой клуб билан хайрлашади. Унинг қўл остида жамоа 4 ўйинда 3та ғалабага эришди. Ван Нистелрой билан бирга клубни бош мураббий ёрдамичиси Рене Хаке, дарвозабонлар мураббийи Йелле тен Роувелаар ва учрашувлар таҳлилчиси Питер Порель ҳам тарк этишди. Маълумот учун, Аморим 11 ноябрдан Манчестер клубида иш бошлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.