Ҳамюртларингизнинг халқаро натижасидан қувонишни билинг...

Ҳамюртларингизнинг халқаро натижасидан қувонишни билинг...

Ўзбекистон бир йилда 2та Осиё кубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқига эга бўладими ёки йўқ - қизиқ савол.

2010 йили мамлакатимизда икки турнир - футзал ва ўсмирлар чемпионати ўтказилган. Ўшанда ЎФФ ўзига хос «хет-трик» йўлида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳуқуқи учун ҳам курашганди. Бироқ бу орзу амалга ошмаган.
Айтганча, Хитой ОАВда ёзилишича, мамлакат ОК-2027 мезбонлиги учун курашмайди. Табиийки, ОК-2023 мезбонлик ҳуқуқини олган Қатар ҳам кейингисига даъвогарлар қаторидан тушди. Эрон эса бир неча кун олдин четга чиққанди. Шундай экан, пойгада 2та «заявка» қолди - Саудия Арабистони ва Ҳиндистонники. Ғолиб 2023 йилнинг 1-2 февраль кунлари эълон қилинади. Гарчи ҳамма Осиё кубоги-2027 қаерда ўтишини билса ҳам.