Гюлер учун АПЛ грандлари курашишади

Гюлер учун АПЛ грандлари курашишади

Caught Offside нашри Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашаётган «Арсенал» ва «Ливерпуль» 19 ёшли Арда Гюлерни трансфер қилишни мўлжаллаётганини маълум қилди.

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ички рақобат туфайли истеъдодли ҳужумкор футболчига етарли даражада ўйин амалиётини ажратиб беролмаяпти. Гюлер ўтган мавсумда ҳам айнан мана шу масала туфайли Мадриддан кетмоқчи бўлганди. «Ливерпуль» турк футболчисини жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб турган Муҳаммад Салоҳ ўрнига олиб келишни режа қилган. «Канонирлар» эса, Арда Гюлер Букайо Сакага рақобатчи бўлишини истаяпти. Гюлернинг мадридликлар билан шартномаси яна 5 йил давом этади. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.