«Сантьяго Уондерерс» клуби мам-лакат кубоги биринчи босқич ўйинига етиб бориш учун ҳарбий денгиз кемасида нақ икки кун сузишга мажбур бўлди! Эсдан чиқмайдиган сайр!
Саёҳат. Чили кубоги дастлабки босқичида пойтахтнинг «Сантьяго Уондерерс» жамоаси чекига турнирга Робинзон Крузо ороли номидан қўшилган «Хуан Фернандес» билан ўйнаш тушди. Ушбу орол Чили ҳудудидан нақ 755 километр узоқликда жойлашган. Хуллас, сантьяголиклар қуръа ҳукми билан ўзига хос саёҳатга йўл олишди.
Ажиб воқелик. «Сантьяго Уондерерс» ўйинга вақтида етиб бориш учун 2 кун давомида ҳарбий кемада сузди. Диққатга сазовор томони, жамоа футболчилари манзилга етиб олишга қадар кема палубасида тўлақонли машғулот ўташди. Асосийси, жамоа мураббийлар штабининг ўйланмалари самарасиз кетгани йўқ. Ҳар ҳолда, пойтахтликлар Робинзон Крузо оролидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.