Ана, холос! Ўғилдан отага «салом»!

Ана, холос! Ўғилдан отага «салом»!

«Яхши тушлар кўринг, отажон!» - бу машҳур Дэвид Бекхэм ўз ўғли Ромеодан қабул қилиб олган истеҳзоли салом мазмуни.

Нега истеҳзоли? Ҳаммаси оддий: бу тилак замирида «МЮ»нинг охирги мағлубиятига шаъма бор.
Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Арсенал» - «МЮ» ўйини футболга озгина қизиқадиган барча-барчани бефарқ қолдирмаган бўлса керак. Жумладан, Бекхэмлар оиласини ҳам. Эслатма, Микель Артета бошқарувидаги «канонирлар» турнинг марказий учрашувида иродали ғалаба (3:2)га эришиб, мағлубиятсиз одимларини давом эттиришди. Узоқ кутилган чемпионликка аста-секин яқинлашаётган «Арсенал» шунинг баробарида «МЮ»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳолатдан вақтида «канонирлар» академиясида шуғуллаган Ромео Бекхэм ўрнида фойдаланиб қолишни истади, шекилли, дарҳол «МЮ» афсонаси саналган отасига «қайноқ салом» юборди. Хуллас, Бекснинг учинчи ўғли ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига отаси суратини жойлаштириб, лўндагина излҳ қолдирди: «Яхши тушлар кўринг, отажон!»

Эслатиш керак, Ромео яқинда отасига тегишли «Майами» клубидан «Брентфорд»га ўтганди. Аниқроқ айтсак, кичик Бекхэм» бу клуб сафида ижара муддатини ўтайди. Кўринишидан, у «Арсенал»га бефарқ эмас ҳамон. Эҳтимол, отаси билан «МЮ» ва «Арсенал»га боғлиқ қандайдир гаров ҳам боғлагандир...