АНА, ХОЛОС! Сюрреал ҳодисот

АНА, ХОЛОС!  Сюрреал ҳодисот

АҚШда футбол майдони ғайритабиий тарзда ўпирилиб тушди.

Суратларга қараб, бироз эсанкираб қолиш ҳам ҳеч гап эмас - «Қанақасига шундай бўлиши мумкин?». Ушбу воқелик 26 июнь куни Иллинойс штатида жойлашган Гордон Мур номидаги парк атрофида юз берди. У ерда болалар спорт ўйинларига мўлжалланган жами 19та майдон қурилганди.Кутилмаган ҳодисотдан сўнг боғ бутунлай ёпилди ва ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. Парк директори Майкл Хейс ушбу ўпирилишни «сюрреал ҳодисот» сифатида таърифлади: «Бунақасини фақат фильмларда кўрардик. Энди реал воқеа режимида ҳам кузатиб турибмиз».

Маълум бўлишича, Гордор Мур хиёбони ҳудудида ерости конлари бўлган. Катта эҳтимолки, футбол майдонининг катта бўлаги ўпирилиб тушгани шунга боғлиқ. Муҳими, ноёб ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. «Шу ҳудуддаги конларда узоқ вақт фаол иш олиб борилган экан. Бироқ бизни бу ҳақда ҳеч ким огоҳлантирмаган. Начора, ўрганиш ишлари ва тергов якунини кутамиз», — деди Майкл Хейс. Сюрреал атамасига келсак, бу бадиий ижод услуби - сюрреализмдан олинган бўлиб, реалликдан юқори, ақлга сиғмас маъноларини англатади.