Пикфорд сотилиши мумкин
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Ажабо, «Манчестер Сити» сардори Кайл Уокер турмуш ўртоғи томонидан уйидан ҳайдаб чиқарилган экан.
Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар тарқатди. Таъкидланишича, хоним футболчининг собиқ маҳбубаси билан учрашиб юрганидан хабар топгач, бунга нисбатан кескин чора қўллаган.
Аниқроқ баён этсак, Энни хоним Кайл Уокерни мудом собиқ маҳбубаси Лаура билан алоқаларни батамом узмаганликда айблаган. Оқибатда ўртада бир неча марта жанжал юзага келган. Охир-оқибат, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Лаура билан учрашиб юрганини тан олган. Қўшимча қилинишича, Кайл аслида ўтган йилнинг август ойи охиридаёқ уйидан қувилган. Яъни 6 ойдан буён Энни билан бирга эмас. Шунчаки, можаро тафсилотлари энди юзага қалқиб чиқди.
Англия миллий жамоаси вакили айни пайт Манчестер марказида жойлашган пентхаусда яшамоқда. Тўғри, у баъзан эски уйига ҳам боради, лекин фақат 3 нафар фарзанди ҳолидан хабар олиш учун. Кайл шунингдек, гоҳ-гоҳида уларни сайрга олиб чиқиши мумкин, шунда ҳам Энни хоним рухсати билан, албатта.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубидан таклиф олди.
Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789