Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Гана ёшлар термаси 2009 йилнинг октябрь ойида Миср мезбонлик қилган U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилия жамоасини енгиб (0:0дан кейин пенальтилар сериясида 4:3), тарихга кирганди.
Ўша ҳал қилувчи баҳсда «қора юлдузлар» миллий жамоасининг бугунги сардори Андре Айю ҳам қатнашганди. Демакки, Гана футболи фахри ўз мамлакати учун оламшумул воқеликка айланган Миср мундиалини жуда яхши эслайди. Табиийки, 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи кичик ЖЧ-2009 таассуротлари ҳақида сўз очилса, ўзгача қўмсашни туяди. Мана, «Ноттингем Форест»нинг ганалик легионери ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ўша турнирни бутун фаолиятидаги энг гўзал хотира сифатида тилга олди. У жумладан, гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон термасига қарши кечган ўйин ўта оғир кечганини алоҳида таъкидлади.
- Андре, 2009 йили Гана ёшлар терма жамоаси сафида U-20 белгиси остидаги ЖЧда зафар қучгансиз. Ўша чемпионлик шахсан сиз учун нимани англатади ва унинг фаолиятингизга таъсири қандай?
- Ўша ғалаба бутун Ганага катта қувонч бағишлагани ўз-ўзидан тушунарли, бизга эса қиёси йўқ шараф ва ғурур келтирганди. Бинобарин, ҳеч ким биздан олтин медаль ютишимизни кутган эмас. Зеро, ўша мундиалга қадар Африканинг бирор вакили бу ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлмаганди. Миср воқеликлари ҳамон бутун фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалар бўлиб қолмоқда. Ҳалигача Ганага қайтганимизда, кўчаларда нималар рўй бергани хаёлимдан кетмаган. Гўёки, мамлакатимиз футбол ичра сузганди. Ўзи биз айнан шундай лаҳзалар учун ўйнаймиз. Фаолиятим давомида бир неча ажойиб ғалабаларни кўрдим, аммо Мисрдаги зафар нафақат Гана, балки бутун Африкага шодлик улашгани туфайли бошқа даража, барибир. Чемпионлик шахсан менинг футбол йўлимни ёритиб бергани ҳам айни ҳақиқат.
- Миср мундиали финалида даҳшатли Бразилия термасига қарши майдонга тушгансизлар. Жамоангиз ўша ўйинга қандай шайланган эди?
- Аввало, айтиш керак, Гана ва Бразилия футболи ўртасида ёшлар миқёсида алоҳида тарих шаклланган. Дейлик, ўша ўзаро учрашувимиздан олдин ҳам икки жамоа қарама-қаршилиги ҳамиша кескин тус олган. Тўғриси, Мисрда «селесао» билан финалгача тўқнашишни асло хоҳламагандик. Зеро, Бразилия термаси турнирга асосий фаворит мақомида борганди. Финал эса бутунлай бошқа масала. Шу ўйин тарихга кириш учун ажойиб имконият эканлиги, буни қўлдан чиқаришга ҳаққимиз йўқлигини теран англагандик. Қисқаси, ўзимизни жаҳон тахтидан атиги 90 ёки 120 дақиқалик узоқликда турганимизга қалбан ишонтирганмиз.
- Ёшлар терма жамоаси сардори сифатида қайси босқичда бутун йўлни бардам босиб ўтишинглар мумкинлигини тушунгандингиз?
- Эсимда, Ўзбекистон термасига қарши кечган биринчи ўйинимиз ўта мураккаб тус олганди. Бинобарин, рақиб ҳисобни очди ва анчагача тартибли ҳимояланди. Муҳими, бор кучни ишга солиб, якунда ғалабани ўз томонимизга оғдирдик ва шу билан босимни нари сурдик. Кейин Англия термасини осонгина маҳв этдик - 4:0. Эҳтимолки, биринчи баҳсда ирода кўрсатолмаганимизда, кейингиларида қийналармидик... Чорак финалда Жанубий кореяликларни мағлуб этганимиздан сўнг Жонатан Менса, Муҳаммад Рабия, Самуэль Инкум, Эммануэль Баду ва Даниэль Опаре билан ошхонага кирдик. Шунда уларга баралла хитоб қилганимни сира унутмайман: «Йигитлар, эшитинглар, ушбу жаҳон кубогини бемалол Ганага тортиқ эта оламиз». Ярим финалда Венгрия термасига қарши ўйин кутиб турганди. Табиийки, катта мусобақаларнинг ушбу раундида ғалабага хоҳиш катта роль ўйнайди. Биз эса иштиёққа тўла эдик. Қолаверса, ярим финалга қадар ўйинлар ва тинимсиз машғулотлар воситасида анча-мунча тажриба тўплашга улгургандик. Шунинг баробарида жамоавий муҳит, ўзаро мулоқотга ҳам катта эътибор қаратдик. Якунда барча саъй-ҳаракатларимиз руҳиятимиз ва фикрлашимизда ўз аксини топди. Оддий айтганда, финал арафасида бир-биримизга жуда яқин эдик ва кўп нарсани шу ҳолат ҳал қилди.
- Бразилия ёшлар термаси маҳв этилганидан кейин муваффақиятни миллий жамоалар миқёсида ҳам давом эттирдинглар. Аниқроғи, U-20 мундиалида порлаган 5 нафар футболчи (Андре Айю, Даниэль Агье, Самуэль Инкум, Жонатан Менса ва Доминик Адийя) атиги бир неча ойдан сўнг ЖАР-2010 мундиали чорак финалига чиқди...
- Шундай. Лекин кўпчилик негадир ЖАР мундиалидан олдин айнан 2010 йили Анголада ташкиллаштирилган Африка Миллатлар кубогида финалга етиб борганимизни эсламайди. Қитъа чемпионатига Мисрдаги кичик мундиалдан атиги 3 ой ўтиб йўл олган ва ҳал қилувчи баҳснинг сўнгги дақиқаларидагина гол қўйиб юбориб, мисрликларга ютқазгандик. Ўша финалда майдонда 9 киши бўлиб қолганимиз панд бергани тайин. Акс ҳолда, тарихий «дубл»ни расмийлаштирардик. Қисқаси, 20 ёшлилар чемпионатида яхлит кучга айланганимиз кейинги турнирларда катта ёрдам берди. Чунончи, бир-биримизни сўзсиз тушунардик ва буни ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам кўрсатдик. Ўз қитъамиз - уйда ўйнаганимиз учун ҳам ҳафсалани пир қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Асосийси, катта чорловга тайёр эдик ва ўйлайманки, ЖЧ чорак финалига чиққанимизда ажабланадиган томони йўқ эди. Аслида янада кўпроғини кўзлаганимиз ҳам рост. ЖАРда кучли тўртликка киришимиз ҳеч гап эмасди, бироқ насиб қилмади, буниси энди тарихимизнинг янги қисми...
- U-20 мундиали мавзусига қайтсак, ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлиш учун аввало, нима кераклигини айта оласизми?
- Албатта, аввало, истеъдод талаб этилади. Ҳа, ёшлар мундиали Африка, Европа ёки Жанубий Америка чемпионати ҳам, катталар ўртасидаги ЖЧ ҳам эмас, лекин унда рақобат йирик турнирлар даражасига анча яқин. Дейлик, бугунги кунда ушбу ёш тоифасига мансуб кўплаб йигитлар аллақачон профессионал миқёсда ўйнаб, ном қозонмоқдалар.
- Яқинда Аргентинада бошланадиган кичик мундиалда Африка шарафини Сенегал, Тунис, Нигерия ва Гамбия ёшлар термалари ҳимоя қилади. Сизнингча, қайси бирида қитъа футболига плюс келтириш имконияти кўпроқ?
- Футбол ҳақида гап кетар экан, Африка қитъаси бир бутундир. Билишимча, айни пайт Сенегал ёшлар термаси жуда яхши ҳолатда. Бу жамоа Аргентинага Африка чемпиони сифатида боради, таркибида ҳақиқий иқтидорлар жамланишган. Гамбия жамоасининг ЖЧга йўл олганида мамлакат футбол федерациясининг тизимли иши катта роль ўйнаганини алоҳида таъкидлаш керак. Гамбиялик ёшлар ўртасидаги охирги қитъа чемпионатида жуда кучли таассурот қолдиришди ва жамоа шундан буён янада кучайганини тахмин қилиш мумкин. Тунисда эса ортиқча шов-шувсиз қатъиятли жамоа йиғишди, нигерияликлар турнирларга ҳамиша катта мақсадлар билан боришга одатланишган. Хуллас, Африканинг энг кучли жамоаси ғалаба қозонсин ва қитъа футболини улуғласин!
БИР ЎЙИН ТАРИХИ
U-20 тоифасидаги ЖЧ-2009га Аҳмад Убайдуллаев бошқарувида борган Ўзбекистон ёшлар термаси «D» гуруҳида Гана (1:2), Уругвай (0:3) ва Англия (1:1) жамоаларига қарши ўйнаган ва якунда 3-ўринни банд этиб, курашни тўхтатган эди. Исмоилия шаҳрида ганаликлар билан бўлган ўйин чиндан ҳам, ўта мураккаб тус олган ва ёшларимиз якунда аламли мағлубиятни тан олгандилар.
2009 йил 26 сентябрь
ЖЧ-2009 (U-20). «D» гуруҳи. 1-тур
ГАНА - ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (0:0)
Исмоилия (Миср). «Исмоилия» стадиони. 12500 томошабин.
Бош ҳакам: Альберто Ундиано
Мальенко (Испания).
Голлар: Рэнсфорд Осей (60), Доминик Адийя (75) - Шерзод Каримов (47).
Гана (бошланғич таркиб): Даниэль Агье, Самуэль Инкум, Жонатан Менса, Даниэль Аддо, Дэвид Эдди, Эммануэль Баду, Опоку Агьеманг, Андре Айю, Муҳаммад Рабия, Рэнсфорд Осей, Доминик Адийя.
Захира: Гладсон Авако, Абейку Куанса, Латиф Салифу, Ганди Кассену, Даниэль Опаре, Филип Боампонг, Роберт Дабуо, Жон Бенсон, Ярки Аддаэ, Жозеф Аддо.
Бош мураббий: Селлас Тетте.
Ўзбекистон (бошланғич таркиб): Санжар Қувватов, Шерзод Аъзамов, Дилёр Эрматов, Ғулом Ўрунов, Мурод Холмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Суннатилла Мамадалиев, Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев, Жасур Ҳасанов, Кенжа Тўраев.
Захира: Муҳиддин Худоёров, Сарвар Отабоев, Камолиддин Тожибоев, Санъат Шихов, Даврон Мирзаев, Достон Абдураҳмонов, Иван Нагаев, Сардор Мирзаев, Зоҳир Пиримов, Дониёр Усмонов.
Бош мураббий: Аҳмад Убайдуллаев.
Манба: fifa.com, МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789