Антони ниҳоят мақсадига эришди

Антони ниҳоят мақсадига эришди

«Аякс» вингери Антони фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.

Клублар 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери борасида келишиб олдилар. Душанба куни бразилиялик футболчи «МЮ» билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Шартнома 100 миллион еврога баҳоланган. Аввалроқ бу суммага турли бонуслар киритилгани хабар қилинганди. Мавсум оралиғида «Аякс» собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг ва ҳимоячи Лисандро Мартинес ҳам «МЮ»га ўтди. Антони нидерланд клуби сафида охирги марта 14 август куни майдонга тушди. Эредивизиянинг жорий мавсумида 2 ўйинда унинг ҳисобида 1та гол ва 2та голли узатма бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.