АПЛ, 23-тур: «Ливерпуль» 2023 йилдаги 1-ғалабага эришди

АПЛ, 23-тур: «Ливерпуль» 2023 йилдаги 1-ғалабага эришди

Кеча оқшомда, АПЛ 23-туридан ўрин олган Мерсисайд дербисида «Ливерпуль» ўз майдонида «Эвертон» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Зотан, 30 ёшли мисрлик голеадор Муҳаммад Салоҳ 5 ўйинлик голсиз сериясига чек қўйди ва….  Айтганча, «мерсасайдликлар» Жота ва Фирмино жароҳатдан тикланиб, сафга қайтишди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Лигада 2023 йилдаги илк ғалабасига эришган Клопп жамоаси очколарини 32тага етказиб, 9-ўринга чиқиб олди. «Эвертон» 18 очко билан 18-поғонада қолди.

АПЛ. 23-тур
Ливерпуль — Эвертон 2:0
13 феврал, «Энфилд»
Голлар: Салоҳ (36), Гакпо (49).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Гомес, Робертсон, Байчетич (Кейта, 90), Ҳендерсон (Милнер, 80), Фабиньо, Салоҳ (Эллиотт, 90), Гакпо (Фирмино, 80), Нуньес (Жота, 70).
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе, Дукуре, Онана (Дэвис, 78), Макнил (Мопе, 78), Симмс (Грэй, 61), Ивоби.
Огоҳлантиришлар: Коуди (67), Дукуре (84), Робертсон (87), Пикфорд (87).