“Тоттенхем” жиддий йўқотишга дуч келди
Лондоннинг "Тоттенхем" клуби жиддий муаммога дуч келди. Сабаби - жамоанинг асосий дарвозабони Гульельмо Викарио жиддий жароҳат олди.
Қаторасига 4та ўйинда ғалаба нималигини билмаган (1та дуранг ва 3та мағлубият), боз устига, ҳафта ўртасида принципиал рақиби - «Манчестер Сити» (12-тур баҳси)га ютқазиб, 1-ўринни вақтинча бўшатган Арсенал» Бирмингемда собиқ мураббийи Унаи Эмери бошқарувидаги «Астон Вилла»ни юксак ирода ва сабот эвазига доғда қолдирди.
Зеро, ўйин давомида 2 марта ҳисобда ортда борган «канонирлар» якунда Жоржиньонинг суперзарбаси ва рақиб киперининг омадсизлиги/шошқалоқлиги (сўнгги лаҳзада ҳужумга ўтиб, дарвозани бўш қолдирди) эвазига 3 очкони ўз томонига оғдирди - 4:2. «Манчестер Сити» эса «Ноттингем Форест» майдонида ғалабани қўлдан чиқарди - 1:1. Ҳа, узоқ кутилган чемпионликдан бир узоқлашган «Арсенал» маррага яна яқинлашаётгандек...
*** Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») «Арсенал» билан ўйинда АПЛдаги голлари сонини 26тага етказди. Норвегиялик ҳужумчи шу аснода муайян мавсумда гол уриш бўйича «Сити» рекордини такрорлади. АПЛ-2014/2015да Серхио Агуэро «шаҳарликлар» либосида айнан 26та гол тўплаганди. Холанднинг охирги 5та ўйинда рақиблар дарвозасини атиги 1 марта нишонга олганлигини ҳам айтиш жоиз.
*** «Арсенал» АПЛда 2015 йилдан буён «Манчестер Сити»ни енголмаяпти. «Канонирлар» чемпионатда «шаҳарликлар»га қарши кечган охирги 12та ўйинда 1та дуранг ва қаторасига 11та мағлубият қайд этишди.
*** «Астон Вилла» АПЛда кетма-кет 3-марта мағлубиятни тан олди.
*** Жеймс Уорд-Проуз («Саутгемптон») АПЛда жарима нуқтасидан 17-голини урди. У бу борада биргина Дэвид Бекхэм (18та гол)дан ортда, холос.
*** «Челси» охирги 10та ўйиндан атиги 1тасида ғалаба қозонди. Жамоанинг ғалабасиз серияси эса 4та учрашувга етди. Аутсайдер - «Саутгемптон»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг «Твиттер» тармоғида #Potterout («Поттер, йўқол») хэштэги бошланди. Хуллас, «Челси» мухлислари бош мураббий Грэм Поттер истеъфосини талаб қилишмоқда.
*** «Ньюкасл»нинг АПЛда 17та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси узилди. «Қарғалар» бу борада Европанинг кучли 5та лигаси жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этиб туришганди. Энг қизиғи, Эдди Хау жамоаси охирги мағлубиятни ўтган йилнинг 31 август куни айнан «Ливерпул»дан қабул қилиб олганди (1:2).
*** Маркус Рэшфорд «МЮ»нинг охирги 17та ўйинида 21та самарали ҳаракатни амалга оширди - 16та гол ва 5та ассист. Умуман, англиялик ҳужумчи жорий мавсумдаги жами голлари сонини 24тага етказди - бу унинг шахсий рекорди.
12-ТУР ЎЙИНИ. 15 февраль
АРСЕНАЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:3 (1:1)
Лондон. 60276 томошабин.
Голлар: Сака (42-пен.) - де Брюй-не (24), Грилиш (72), Холанд (82).
Арсенал: Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 83), Габриэль, Салиба, Зинченко, Жака (Фабиу Виейра, 83), Жоржиньо, Эдегор, Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 76).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Бернарду Сильва, Грилиш (Фоден, 77), Гюндоган, де Брюйне (Филлипс, 87), Родри, Маҳрез (Аканжи, 61), Холанд.
18 февраль
АСТОН ВИЛЛА - АРСЕНАЛ - 2:4 (2:1)
Бирмингем. 42066 томошабин.
Голлар: Уоткинс (5), Коутиньо (31) - Сака (16), Зинченко (61), Мартинес (90+3-авт.), Мартинелли (90+8).
Арсенал: Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 79), Габриэль, Салиба, Зинченко (Тирни, 90), Жака (Фабиу Виейра, 79), Жоржиньо, Эдегор (Холдинг, 90), Сака, Троссард (Мартинелли, 68), Нкетиа.
БРЕНТФОРД - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 1:1 (0:0)
Брентфорд. 17122 томошабин.
Голлар: Янельт (90+6) - Эзе (69).
БРАЙТОН - ФУЛХЭМ - 0:1 (0:0)
Брайтон. 31619 томошабин.
Гол: Соломон (88).
Четлатиш: де Зерби (90, Б.).
ЧЕЛСИ - САУТГЕМПТОН - 0:1 (0:1)
Лондон. 40152 томошабин.
Гол: Уорд-Проуз (45+1).
Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта (Чалоба, 84), Кулибали (Уэсли Фофана, 46), Бадиашиле, Чилуэлл (Галлахер, 84), Ковачич, Маунт (Хаверц, 64), Фернандес, Жоау Фелиш, Мадуэке (Мудрик, 64), Давид Фофана (Стерлинг, 46).
ЭВЕРТОН - ЛИДС - 1:0 (0:0)
Ливерпуль. 39232 томошабин.
Гол: Коулмэн (64).
ВУЛВЕРХЭМПТОН - БОРНМУТ - 0:1 (0:0)
Вулверхэмптон. 31222 томошабин.
Гол: Тавернье (49).
НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:1 (0:1)
Ноттингем. 29365 томошабин.
Голлар: Вуд (84) - Бернарду Сильва (41).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Ляпорт, Рубен Диаш, Гюндоган, де Брюйне (Альварес, 88), Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Фоден (Аке, 89), Холанд.
НЬЮКАСЛ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:2 (0:2)
Ньюкасл. 38000 томошабин.
Голлар: Нуньес (10), Гакпо (17).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Байчетич (Милнер, 59), Хендерсон (Эллиотт, 59), Фабиньо, Салоҳ, Гакпо (Диогу Жота, 59), Нуньес (Фирмино, 59).
Четлатиш: Поуп (22, Н.).
19 февраль
МЮ - ЛЕСТЕР - 3:0 (1:0)
Манчестер. 73578 томошабин.
Голлар: Рэшфорд (25, 56), Санчо (61).
МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Линделёф, Мартинес, Шоу (Ван-Биссака, 69), Забитцер (Майну, 80), Фред (Мактомини, 59), Бруну Фернандеш, Вегхорст, Рэшфорд (Эланга, 69), Гарначо (Санчо, 46).
ТОТТЕНХЭМ - ВЕСТ ХЭМ - 2:0 (0:0)
Лондон. 61476 томошабин.
Голлар: Эмерсон (56), Сон Хюн Мин (72).
Тоттенхэм: Форстер, Эмерсон, Дайер, Лангле (Перишич, 78), Ромеро, Дэвис, Хейбьерг, Кулушевски (Лукас Моура, 89), Скипп (Сарр, 89), Кейн, Ришарлисон (Сон Хюн Мин, 68).
Турнир жадвали | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тўпурарлар:
Холанд (Манчестер Сити) - 26та
Кейн (Тоттенхэм) - 17та
Тоуни (Брентфорд) - 14та...
25-ТУР
24 февраль (жума)
01:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
25 февраль (шанба)
20:00 Вест Хэм - Ноттингем Форест
20:00 Лестер - Арсенал
20:00 Лидс - Саутгемптон
20:00 Эвертон - Астон Вилла
22:30 Борнмут - Манчестер Сити
00:45 Кристал Пэлас - Ливерпуль
26 февраль (якшанба)
18:30 Тоттенхэм - Челси
Ньюкасл - Брайтон ва МЮ - Брентфорд ўйинлари қолдирилди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Лондоннинг "Тоттенхем" клуби жиддий муаммога дуч келди. Сабаби - жамоанинг асосий дарвозабони Гульельмо Викарио жиддий жароҳат олди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Фейеноорд» (3:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Кетма-кет беш маротаба мағлубиятга учраган “Манчестер Сити” раҳбарияти ёзда таркибда жиддий ўзгаришлар қилиши кутилмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789