ОК-2023. 3-тур: Илк уринишда «плей-офф»!

ОК-2023. 3-тур: Илк уринишда «плей-офф»!

Тожикистон Осиё Кубоги финал босқичидаги илк иштирокидаёқ «А» гуруҳида 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди!

Ҳа, қўшниларимиз Ҳусайн ал Ҳайдоснинг суперголи ва Ливан билан ўйин охиридаги иродалари туфайли янги тарих яратишди.

«С» квартетида эса форслар БАА термасига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва мусобақа фаворитларидан бири эканликларини яна бир бора исботлашди. Шунингдек, Фаластин терма жамоаси ҳам 3-ўрин билан «плей-офф»га йўлланмани нақд қилди. Ваҳоланки улар Гонконг билан ўйинда жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади ва агар ўша вазиятларидан бирини голга айлантиришганида ўз гуруҳларида 2-ўринга чиқиб олишарди.

 

***

БААда бўлиб ўтган ОК-2019 ўйинлари турли каналлар ва ижтимоий тармоқларни қўшиб ҳисоблаганда 836 млн. маротаба кўрилган эди. Бу рекордни +атардаги мусобақа икки карра янгилади. Икки тур якунларига кўра чемпионат 1,5 млрд. маррани забт этди. Бугун Осиё Кубогининг ютубдаги каналида 1,16 млн. фойдаланувчи бор. Вьетнам - Индонезия баҳси 2,4 млн. маротаба кўрилган, Япония - Вьетнам ўйини эса 2,3 млн. Ўзбекистон иштирокидаги икки учрашувни эса жами 1,1 млн. киши кузатган.

***

24 январьчоршанба кунигача Осиё кубогида энг кўп томошабин ташрифига сабаб бўлган ўйинлар қаторида олдинги поғоналарнитабиийки мезбонҚатар терма жамоаси ўйинлари эгаллаб турибдиВакилларимизнинг ҳиндларга қарши ўйинига ҳам кўпчилик мухлис тушганини кўришингиз мумкин:

1. Қатар - Ливан: 82490;

2. Тожикистон - Қатар: 57460;

3. Сурия - Ҳиндистон: 42787;

4. Қатар - Хитой: 42104;

5. С.Арабистони - Уммон: 41987;

6. Фаластин - БАА: 41986;

7. Қирғизистон - С.Арабистони: 39557;

8. Ироқ - Япония: 38663;

9. Ҳиндистон - ЎЗБЕКИСТОН: 38491;

10. Иордания - Ж.Корея: 36627.

***

ОФК 2-тур рамзий жамоасини эълон қилди. Таркибдан вакилимиз Аббос Файзуллаев ҳам жой олди. У Ҳиндистон билан ўйинда ҳисобни очган ва фаол ҳаракатлари билан ажралиб турганди.

Дарвозабон - Холид Эйса (БАА);

Ҳимоячилар - Сауд Абдулҳамид (С.Арабистони), Аҳмад ал Ҳамисий (Уммон), Жастин Убнер (Индонезия), Милод Муҳаммадий (Эрон);

Ярим ҳимоячилар - Али Мадан (Баҳрайн), Муҳаммад Канно (С.Арабистони), Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон), Акром Афиф (Қатар);

Ҳужумчилар - Айман Ҳусайн (Ироқ), Язан ал Наймат (Иордания).

***

Ироқ термаси бош мураббийи Хесус Касас ва футболчилар Данило ал Саид ҳамда Монтадер Мажид ўртасида можаро келиб чиқди. Индонезия ва Япония термаларига қарши ўйинларда майдонга туширилмаган футболчилар жамоа лагерини тарк этишларини айтишган. Ироқ футбол ассоциацияси вице-президенти Юнус Маҳмуднинг маълум қилишича, мураббий ва футболчилар ўртасидаги низо вақтида бартараф этилди, аммо асли швециялик Данило ал Саид терма жамоадан кетиб қолди, барибир. Айтганча, Ироқ термаси Осиё кубогини кўлга киритган 2007 йилги турнир давомида ҳам жамоа футболчилари орасида камида 3 марта муштлашув содир бўлган. Шулардан бири танаффус вақти кийиниш хонасида юз берган.

 

«А» ГУРУҲИ

ҚАТАР - ХИТОЙ - 1:0 (0:0)

22 январь. Ал-Райян. «Халифа» стадиони. 42104 томошабин.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамолий (Қувайт).

Гол: Ҳасан ал Ҳайдос (66).

Қатар: Саад ал Шиб (Салоҳ Закариё, 46; Мешал Баршам, 63), Али ал Маҳди, Султон ал Бурайк, Буалим Кукҳий, Бассам ал Равий, Аҳмад Алаэлдин (Жассим Абулсаллам, 46), Мустафо Мешал (Ҳасан ал Ҳайдос, 64), Али Асад, Абдулазиз Хатим (Аҳмад ал Ганеҳий, 46), Холид Мунир Мазид, Юсуф Абдурисаг (Акром Афиф, 64).

Огоҳлантиришлар: Бассам ал Равий (70), Холид Мунир Мазид (80), Аҳмад ал Ганеҳий (88).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бассам ал Равий (Қатар).

 

ТОЖИКИСТОН - ЛИВАН - 2:1 (0:0)

22 январь. Ал-Райян. «Жассим бин Ҳамад» стадиони. 11843 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаннад Қосим Саррай (Ироқ).

Голлар: Парвизжон Умарбоев (80), Нуриддин Ҳамроқулов (90+2) - Бассел Жради (47).

Тожикистон: Рустам Ятимов, Ахтам Назаров (Табрези Давлатмир, 90+12), Манучеҳр Сафаров, Ваҳдат Ханнонов, Шервони Мабатшоев (Муҳаммаджон Раҳимов, 72), Алишер Шукуров (Шахром Самиев, 72), Эҳсони Панжшанбе, Зоир Жўрабоев, Парвизжон Умарбоев, Алишер Жалилов (Руслан Хайлоев, 88), Рустам Соиров (Нуриддин Ҳамроқулов, 72).

Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев (27), Эҳсони Панжшанбе (90+7), Руслан Хайлоев (90+12) - Мустафо Матар (77), Ҳусайн Зайн (90+4).

Четлатиш: Қосим ал Зайн (56).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Парвизжон Умарбоев (Тожикистон).

1. ҚАТАР                 3          3          0          0          5-0       9

2. ТОЖИКИСТОН 3          1          1          1          2-2       4

3. ХИТОЙ                 3          0          2          1          0-1       2

4. ЛИВАН                 3          0          1          2          1-5       1

 

«С» ГУРУҲИ

ГОНКОНГ - ФАЛАСТИН - 0:3 (0:1)

23 январь. Доха. «Абдулла Бин Халифа» стадиони. ? томошабин.

Бош ҳакам: Шон Эванс (Австралия).

Голлар: Одай Даббаг (12, 60), Зайд Кунбар (48).

Фойдаланилмаган пенальти: Эвертон Камарго (90+9, Г.).

Фаластин: Рами Ҳамада, Мусаб ал Баттат, Мишель Терманини, Муҳаммад Солиҳ, Муҳаммад Халил, Тамир Сейам (Ислом Батран, 83), Одай Харуб, Амид Маҳажна (Самир Зубайда, 82), Маҳмуд Абу Варда (Муҳаммад Рашид, 69), Зайд Кунбар (Ҳасан Алаэлдин, 69), Одай Даббаг (Маҳмуд Вадий, 85).

Огоҳлантиришлар: Тан Чун Лок (76), Мэтт Орр (86, Г.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Одай Даббаг (Фаластин).

 

ЭРОН - БАА - 2:1 (1:0)

23 январь. Ал-Райян. «Эдукейшн» стадиони. ? томошабин.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Голлар: Меҳди Тареми (26, 65) - Яҳё ал Ғассаний (90+3).

Фойдаланилмаган пенальти: Яҳё Ғассаний (64).

Эрон: Алиризо Бейранванд, Садеҳ Муҳаррами (Рамин Ризоян, 45+1), Ҳусайн Конани, Шожа Халилзода, Эҳсон Ҳожисафи, Саид Иззатуллоҳи, Саман Годдос (Муҳаммад Моҳеби, 67), Али Голизода (Омид Иброҳими, 67), Меҳди Гаеди (Алирезо Жаҳонбахш, 67), Меҳди Тареми, Сардор Азмун (Ризо Асади, 87).

БАА: Холид Эйса, Холид Иброҳим (Абдулла Идрис, 74), Холид ал Ҳошимий, Бадр Носир, Зайд Султон, Мажид Рашид (Фабио Лима, 85), Абдалла Рамадан, Ҳариб Абдаллаҳ, Таҳнун ал Заабий (Кайо, 57), Яҳё ал Ғассаний, Али Солиҳ (Салмин ал Менҳалий, 85).

Огоҳлантиришлар: Садеҳ Муҳаррами (41), Ҳусайн Конани (62) - Таҳнун ал Заабий (54), Холид Иброҳим (72).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Меҳди Тареми (Эрон).

 

1          ЭРОН             3          3          0          0          7-2       9

2          БАА                           3          1          1          1          5-4       4

3          ФАЛАСТИН           3          1          1          1          5-5       4

4          ГОНКОНГ                3          0          0          3          1-7       0

 

«D» ГУРУҲИ

24 январь

ЯПОНИЯ - ИНДОНЕЗИЯ

ИРОҚ - ВЬЕТНАМ

1          ИРОҚ                        2          2          0          0          5-2       6

2          ЯПОНИЯ                  2          1          0          1          5-4       3

3          ИНДОНЕЗИЯ          2          1          0          1          2-3       3

4          ВЬЕТНАМ                2          0          0          2          2-5       0

 

«E» ГУРУҲИ

25 январь

16:30 Ж.КОРЕЯ - МАЛАЙЗИЯ

16:30 ИОРДАНИЯ - БАҲРАЙН

1          ИОРДАНИЯ            2          1          1          0          6-2       4

2          Ж.КОРЕЯ                2          1          1          0          5-3       4

3          БАҲРАЙН               2          1          0          1          2-3       3

4          МАЛАЙЗИЯ 2          0          0          2          0-5       0

 

«F» ГУРУҲИ

25 январь

20:00 ҚИРҒИЗИСТОН - УММОН

20:00 С.АРАБИСТОНИ - ТАИЛАНД

1          С.АРАБИСТОНИ  2          2          0          0          4-1       6

2          ТАИЛАНД               2          1          1          0          2-0       4

3          УММОН                   2          0          1          1          1-2       1

4          ҚИРҒИЗИСТОН      2          0          0          2          0-4       0

 

ТЎПУРАРЛАР:

Айман Ҳусайн (Ироқ) - 3та

Акром Афиф (Қатар) - 3та

Минамино (Япония) - 2та

Ли Кан Ин (Ж.Корея) - 2та

Меҳди Тареми (Эрон) - 2та...

 

3-ЎРИН РЕЙТИНГИ (23 январь ҳолати)

1          ФАЛАСТИН           3          1          1          1          5-5       4

2          СУРИЯ         3          1          1          1          1-1       4

3          БАҲРАЙН   2          1          0          1          2-3       3

4          ИНДОНЕЗИЯ          2          1          0          1          2-3       3

5          ХИТОЙ         3          0          2          1          0-1       2

6          УММОН        2          0          1          1          1-2       1

 

1/8 ФИНАЛ

28 январь (якшанба)

(I) 16:30 АВСТРАЛИЯ - 3CD

(II) 21:00 ТОЖИКИСТОН - БАА

29 январь (душанба)

(III) 16:30 ИРОҚ - 3BEF

(IV) 21:00 ҚАТАР - 3CDE

30 январь (сешанба)

(V) 16:30 ЎЗБЕКИСТОН - 2F

(VI) 21:00 1F - 2E

31 январь (чоршанба)

(VII) 16:30 1E - 2D

(VIII) 21:00 ЭРОН - 3BF

 

1/4 ФИНАЛ

2 февраль (жума)

(QF-1) 16:30 II ғолиби - III ғолиби

(QF-2) 20:30 I ғолиби - VI ғолиби

3 февраль (шанба)

(QF-3) 16:30 VIII ғолиби - VII ғолиби

(QF-4) 20:30 IV ғолиби - V ғолиби

 

1/2 ФИНАЛ

6 февраль (сешанба)

20:00 QF 1 ғолиби - QF 2 ғолиби

7 февраль (чоршанба)

20:00 QF 3 ғолиби - QF 4 ғолиби

 

ФИНАЛ

10 февраль (шанба)

20:00 «Лусайл» стадиони.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.