ЎзПФЛ: Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди

ЎзПФЛ: Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

4 июлдан эътиборан Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди ва у 30 июлга қадар давом этади.
«2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»да футбол клуби ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқбўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин экани кўрсатиб ўтилган. Бунда клубтомонидан ижарага олинаётган футболчи ҳам янги футболчи сифатида қайд этилади. 
Агар клуб 2000 йил ва ундан кичик ёшдаги янги футболчи билан (дарвозабон учун 1999 йил) шартнома имзоласа, мазкур футболчи юқоридаги лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.