Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анча равон йўлга тушиб олган Эрик тен Хаг бошқарувидаги «МЮ» ўз майдонида «Фулхэм»га аламли тарзда ютқазди - 1:2.
«Қизил иблислар» 2003 йилдан буён «Олд Траффорд»да бу рақибга бирор марта имкониятни бой беришмаганди. Лондонликлар узоқ кутилган ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда манкунианликларни калака остига ҳам олишди: «Ҳаммага, айниқса, кеча 90+7-дақиқада «МЮ» дарвозасига ғалаба голини урганларга хайрли кун».
*** «Ливерпуль» АПЛдаги охирги 8та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонди. Юрген Клопп жамоаси чемпионатда 26 декабрдан буён фақат «Арсенал»га қарши ўйин (4 февраль)да йўқотишга дуч келди - 1:3.
*** «МЮ» жорий мавсум «Олд Траффорд»да 8-марта мағлубиятни тан олди. Таққослаш учун, «қизил иблислар» аввалги икки мавсум бўйи ўз майдонларида жами 8та ўйинда имкониятни бой беришганди.
*** Олли Уоткинс («Астон Вилла») жорий мавсум АПЛда «Гол+пас» тизими бўйича 24 очко (14та гол ва 10та ассист) ишлади. У бу борада Муҳаммад Салоҳ (15та гол ва 9та ассист) билан етакчилик қилмоқда.
*** «Манчестер Сити» 17та ўйиндан буён мағлубиятни тан олмаяпти - 15та ғалаба ва 2та дуранг. Хосеп Гвардиола жамоаси охирги марта 6 декабрь куни «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида ютқазган эди.
*** «Манчестер Сити» жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан сафар ўйинларида 14-марта ғалаба қозонди. Таққослаш учун, «шаҳарликлар» «требл» қайд этилган аввалги мавсум давомида АПЛ, ЧЛ ва Англия кубоги доирасидаги сафар учрашувларида 13та ғалаба расмийлаштиришганди.
*** Эдерсон «Манчестер Сити» сафида 110-марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бразилиялик кипер шу тариқа клуб рекордчиси Жо Харт (109та «қуруқ» ўйин)дан ўзиб кетди. Бу борада АПЛ рекорди «Челси» ва «Арсенал»нинг собиқ дарвозабони Петр Чехга тегишли - 202та.
*** «Арсенал» АПЛда 6та ўйиндан буён очко йўқотмаяпти. Микель Артета жамоаси жумладан, қаторасига 3-марта йирик ҳисобда зафар қучди. Умуман, «канонирлар» ушбу серия давомида 25та гол уриб, 3тагина қўйиб юборишди.
*** «Арсенал» АПЛ тарихида кетма-кет 7 бўлимда камида 2тадан гол урган биринчи жамоа бўлди.
*** 22 ёшли Букайо Сака охирги 30 йил бадалига АПЛда «Арсенал» учун қаторасига 5та ўйинда гол урган биринчи футболчига айланди. 1994 йилнинг кузида Иан Райт «канонирлар» либосида шундай серия қайд этганди.
21 февраль
ЛИВЕРПУЛЬ - ЛУТОН - 4:1 (0:1)
Ливерпуль. 59896 томошабин.
Голлар: ван Дейк (56), Гакпо (58), Диас (71), Эллиотт (90) - Огбене (12).
Ливерпуль: Келлехер, Брэдли (Робертсон, 68), ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, МакАллистер (Макконнелл, 89), Гравенберх (Кларк, 78), Эллиотт, Диас (Дэннс, 89), Гакпо.
24 февраль
МЮ - ФУЛХЭМ - 1:2 (0:0)
Манчестер. 73487 томошабин.
Голлар: Магуайр (89) - Басси (65), Ивоби (90+7).
МЮ: Онана, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Линделёф (Антони, 90+9), Каземиро (Мактоминей, 53), Бруну Фернандеш, Майну (Диалло, 80), Форсон (Эриксен, 53), Гарначо, Рэшфорд.
АСТОН ВИЛЛА - НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ - 4:2 (3:1)
Бирмингем. 39000 томошабин.
Голлар: Уоткинс (4), Дуглас Луис (29, 39), Бэйли (61) - Ниакате (45+5), Гиббс-Уайт (48).
БРАЙТОН - ЭВЕРТОН - 1:1 (0:0)
Брайтон. 41646 томошабин.
Голлар: Данк (90+6) - Брэнтуэйт (73).
Четлатиш: Гилмор (81, Б.).
КРИСТАЛ ПЭЛАС - БЕРНЛИ - 3:0 (0:0)
Лондон. 24042 томошабин.
Голлар: Ричардс (68), Айю (71), Матета (79-пен.).
Четлатиш: Браунхилл (35, Б.).
БОРНМУТ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:1 (0:1)
Борнмут. 11184 томошабин.
Гол: Фоден (24).
Манчестер Сити: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Ковачич (де Брюйне, 84), Бернарду Сильва, Родри, Фо-ден, Матеуш Нунеш (Доку, 63), Холанд (Альварес, 75).
АРСЕНАЛ - НЬЮКАСЛ - 4:1 (2:0)
Лондон. 60298 томошабин.
Голлар: Ботман (18-авт.), Хаверц (24), Сака (65), Кивер (69) - Уиллок (84).
Арсенал: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Кивер, Жоржиньо (ал Нени, 89), Эдегор (Смит-Роу, 76), Райс, Хаверц (Нкетиа, 76), Мартинелли (Троссард, 64), Сака (Нелсон, 76).
Ньюкасл: Кариус, Триппьер, Шер, Ботман (Ласселс, 73), Ливраменто (Берн, 73), Бруно Гимараэс (Уиллок, 73), Лонгстафф, Майли, Альмирон (Мерфи, 64), Гордон, Исак (Барнс, 64).
25 февраль
ВУЛВЕРХЭМПТОН - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 1:0 (1:0)
Вулверхэмптон. 30789 томошабин.
Гол: Сарабия (30).
26 февраль
01:00 ВЕСТ ХЭМ - БРЕНТФОРД
ЧЕЛСИ - ТОТТЕНХЭМ ўйини қолдирилди.
Турнирная таблица. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
* «Фэйр-плей» қоидаларини бузганлиги учун «Эвертон»дан 10 очко олиб ташланган.
ТЎПУРАРЛАР:
Холанд (Манчестер Сити) - 17та
Салоҳ (Ливерпуль) - 15та
Соланке (Борнмут) - 15та...
27-ТУР
2 март (шанба)
20:00 Брентфорд - Челси
20:00 Эвертон - Вест Хэм
20:00 Фулхэм - Брайтон
20:00 Ньюкасл - Вулверхэмптон
20:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
20:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
22:30 Лутон - Астон Вилла
3 март (якшанба)
18:00 Бернли - Борнмут
20:30 Манчестер Сити - МЮ
4 март (душанба)
01:00 Шеффилд Юнайтед - Арсенал
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789