ОЧЛ 1|8 финалида Сау­дия иккинчи дивизиони клуби ҳам қатнашади?!

ОЧЛ 1|8 финалида Сау­дия иккинчи дивизиони клуби  ҳам қатнашади?!

Саудия Арабистони чемпионати тугади. «Ал-Ҳилол» яна чемпион.

Бироқ асосий савол шуки, чемпионлик пойгаси якунини «Ҳилол» ғалабаси дейиш керакми ёки «Иттиҳод» мағлубияти? Гап шундаки, чемпионат финишига 5та тур қолган паллада «Ҳилол» асосий рақибидан 8 очко ортда қолаётганди. «Ҳилол» қолган 5та ўйинда ҳам ғалаба қозонган бўлса, «Иттиҳод» уларда атиги 5 очко ишлади... Дарвоқе, «Ал-Ҳилол» чемпионликни «Ал-Файсали» устидан қозонилган ғалабадан кейин расмийлаштирди. «Файсали» эса шу мағлубиятдан сўнг иккинчи дивизионга тушиб кетди. Эслатиш керак, гап 2 ойча олдин ЧЛ гуруҳ босқичида «Насаф» ва «Ал-Садд»ни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллаган жамоа ҳақида кетяпти. Шундай экан, «Ал-Файсали» Эроннинг «Фулад»га қарши кечадиган 1|8 финал ўйинини Сау­дия иккинчи дивизиони клуби мақомида ўтказади.
Маълумот учун, С.Арабиятонининг Ҳарма шаҳри жамоаси ҳисобланган ушбу клуб 1954 йилда ташкил топган.