АПЛ. 36-тур: «Квадрупл» осон эмас...

АПЛ. 36-тур: «Квадрупл» осон эмас...

Юрген Клопп жорий мавсум «Ливерпуль» билан мавжуд 4та совринни ҳам ютиб, «квадрупл» қайд этолмайди, чоғи.

Ҳар ҳолда, «қизиллар» ўз майдонларида «Тоттенхэм»ни енголмадилар ва уларда чемпион бўлиш имконияти кескин пасайди. «МЮ» эса ЧЛ йўлланмасидан батамом умид узди. Умуман, «қизил иблислар» «Брайтон»га қарши сафар учрашувида шунчаки, шарманда бўлишди - 0:4.

*** «Уотфорд» охирги 3 мавсумда 2-марта АПЛдан «қулади». Жамоа мавсум-2019/2020да 19-ўринни банд этган ва кейингисидаёқ элитага қайтганди.

*** «МЮ» жорий мавсум АПЛда 56та гол қўйиб қўйиб юборди. Бу «қизил иблислар» учун антирекорддир. Умуман, жамоа очко бўйича ҳам ўз тарихидаги энг паст натижани қайд этади. Чунончи, «МЮ» сўнгги турда ғалаба қозонган тақдирда очколари сони 61тага етади. Антирекорд эса мавсум-2012/2013да кузатилган (64 очко). Қолаверса, Ральф Рангник жамоаси ўз тарихида илк марта бир мавсумда «Брайтон» (0:4) ва «Уотфорд» (1:4)га қарши ўйинларда 4тадан гол қабул қилди. 

*** «Ливерпуль» 2022 йил ҳисобидан АПЛдаги мағлубиятсиз одимини 16та ўйинга етказди - 13та ғалаба ва 3та дуранг. Иккинчи томондан, «қизиллар»нинг АПЛнинг уй учрашувларига боғлиқ ғалабали сериялари узилиб қолди. Юрген Клопп жамоаси бунга қадар ўз майдонида қаторасига 12та ўйинни умумий - 35:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди. Бошқача айтганда, «Ливерпуль» «Энфилд»да охирги марта «Брайтон» билан баҳс (2:2)да очко йўқотганди.

*** Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафида барча мусобақалар ҳисобидан юбилей - 250-ўйинини нишонлади. 

*** Эдвард Нкетиа - «Арсенал» сафида ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида «дубл»га эришган иккинчи футболчи. Англиялик 22 ёшли ҳужумчи бу борада Нванкво Кану (2002 йилнинг октябрида «Сандерленд» билан баҳсда) натижасини такрорлади.

*** «Манчестер Сити» нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серия­си 9та ўйинга етди - 7та ғалаба ва 2та дуранг. «Шаҳарликлар» чемпионатда охирги марта 19 февраль куни «Тоттенхэм»га ютқазишганди (2:3). 

7 май

КРИСТАЛ ПЭЛАС - УОТФОРД - 1:0 (1:0) 

Лондон. 24622 томошабин.

Гол: Заа (31-пен.). 

Четлатиш: Камара (68, У.).

БРЕНТФОРД - САУТГЕМПТОН - 3:0 (2:0) 

Брентфорд. 17051 томошабин.

Голлар: Янссон (13), Висса (14), Айер (79). 

БЕРНЛИ - АСТОН ВИЛЛА - 1:3 (0:2) 

Бернли. 20891 томошабин.

Голлар: Корне (90+2) - Ингз (7), Буэндиа (31), Уоткинс (52). 

ЧЕЛСИ - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 2:2 (0:0) 

Лондон. 32190 томошабин.

Голлар: Лукаку (56-пен., 58) - Тринкау (79), Коуди (90+7). 

Челси: Менди, Жеймс, Аспиликуэта (Сарр, 87), Тьяго Сильва, Рюдигер, Алонсо (Сауль, 46), Ковачич, Лофтус-Чик, Пулишич, Лукаку (Хаверц, 90), Вернер. 

БРАЙТОН - МЮ - 4:0 (1:0) 

Брайтон. 31637 томошабин.

Голлар: Кайседо (15), Куку-релья (49), Гросс (57), Троссард (60). 

МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линделёф, Теллес, Мата (Магуайр, 70), Матич (Кавани, 46), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Эланга (Фред, 46). 

ЛИВЕРПУЛЬ - ТОТТЕНХЭМ - 1:1 (0:0) 

Ливерпуль. 53177 томошабин.

Голлар: Диас (74) - Сон Хин Мин (56). 

Ливерпуль: Алиссон, Александр-Арнольд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 64), Хендерсон (Диогу Жота, 65), Тиаго Алькантара, Фабиньо (Кейта, 88), Салоҳ, Мане, Диас. 

Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Сес-сеньон (Санчес, 78), Хейбьерг, Бентанкур, Сон Хюн Мин (Бергвейн, 90), Кулушевски (Уинкс, 85), Кейн. 

8 май

НОРВИЧ - ВЕСТ ХЭМ - 0:4 (0:3) 

Нориж. 25000 томошабин.

Голлар: Бенрахма (12, 45+3), Антонио (30), Лансини (65-пен.). 

ЛЕСТЕР - ЭВЕРТОН - 1:2 (1:2) 

Лестер. 32001 томошабин.

Голлар: Дака (11) - Миколенко (6), Холгейт (30). 

АРСЕНАЛ - ЛИДС - 2:1 (2:0) 

Лондон. 60108 томошабин.

Голлар: Нкетиа (5, 10) - Льоренте (66). 

Арсенал: Рэмсдейл, Соареш, Холдинг, Габриэль, Томиясу, Жака, ал Нени, Эдегор, Нкетиа (Лаказетт, 90), Мартинелли (Смит-Роу, 78), Сака (Пепе, 68). 

Четлатиш: Эйлинг (27, Л.).

МАНЧЕСТЕР СИТИ - НЬЮКАСЛ - 5:0 (2:0) 

Манчестер. 53336 томошабин.

Голлар: Стерлинг (19, 90), Ляпорт (38), Родри (61), Фоден (90). 

Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Ляпорт (Райли, 87), Рубен Диаш (Фернандиньо, 46), Зинченко, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш, Родри, Стерлинг, Габриэль Жезус (Фоден, 63). 

Ральф Рангник («МЮ» бош мураббийи): - Шунчаки, ношуд ўйин. Бошидан охиригача етарли даражада ҳаракат қилмадик. Бундай ҳақоратомуз мағлубият учун фақат кечирим сўрашим керак. Рақибга жуда кўп вақт ва бўш жой бердик. Футболчиларга имкон қадар йиғинчоқ ўйнашни тайинлагандик, бироқ рақибларни тўхтатолмадик. Йўқ, футболчилар ўйин режасига эътиборсиз қарашмади, шунчаки, кўрсатмалар уддаланмади. Ўзи техник жиҳатдан кучли рақибга катта эркинлик тақдим этсангиз, шундай жазоланасиз, албатта.

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - На-чора, олдинга интилишда давом этамиз. Йўқ, чарчамаганмиз, шунчаки, ўйин охирида футболчиларга аниқлик етишмади. Кучли рақиблар билан ўйинларда эса ҳал қилувчи паллаларда озгина омад ҳам керак. Ҳа, кўнглим тўлмади, аммо йигитлар каби хафа эмасман. Чунки вазифам - нега шундай бўлганини аниқлаш, тушунтириш. Кейн ва Сон Хюн Мин бу ҳафта дам олишди, шу туфайли қийналдик. Мана, нега «квадрупл» (4та соврин)га эришиш қийин... Англияда ҳали ҳеч бир жамоа бундай натижа қайд этолмагани бежиз эмас. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам курашдан чекинмаймиз.
 

Тўпурарлар:

Салоҳ  (Ливерпуль) - 22та

Сон Хюн Мин  (Тоттенхэм) - 20та

Роналду  (МЮ) - 18та...

21-ТУР ЎЙИНИ

11 май (чоршанба)

23:45     Лестер - Норвич

22-ТУР ЎЙИНИ

12 май (пайшанба)

23:45     Тоттенхэм - Арсенал

30-ТУР ЎЙИНИ

11 май (чоршанба)

23:45     Уотфорд - Эвертон

33-ТУР ЎЙИНЛАРИ

10 май (сешанба)

00:00     Астон Вилла - Ливерпуль

11 май (чоршанба)

23:30     Лидс - Челси

00:15     Вулверхэмптон - Манчестер Сити

37-тур.  15 май (якшанба)

16:00     Тоттенхэм - Бернли

18:00     Астон Вилла - Кристал Пэлас

18:00     Вулверхэмптон - Норвич

18:00     Лидс - Брайтон

18:00     Уотфорд - Лестер

18:00     Эвертон - Брентфорд

20:30     Вест Хэм - Манчестер Сити

00:00     Ньюкасл - Арсенал

17 май (сешанба)

23:45   Саутгемптон - Ливерпуль

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.