МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Хабарингиз бор миллий терма жамоамиз ноябр ойида 2026-йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. Осиё футбол конфедерацияси мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини малум қилди.

Унга кўра,  Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонг Хеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюн Ёнг ва Жанг Жонг Пил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чае Санг Ҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳи Гон фаолият олиб боради.

Учрашув 14-ноябр Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда еса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19-ноябр Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.