Миллий терма жамоасининг Қатар ва КхДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Миллий терма жамоасининг Қатар ва КхДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Хабарингиз бор миллий терма жамоамиз ноябр ойида 2026-йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. Осиё футбол конфедерацияси мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини малум қилди.

Унга кўра, Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонг Хеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюн Ёнг ва Жанг Жонг Пил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чае Санг Ҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳи Гон фаолият олиб боради.

Учрашув 14-ноябр Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда еса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19-ноябр Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.