“Барса” етакчилари сафга қайтмоқда

“Барса” етакчилари сафга қайтмоқда

"Барселона" ушбу ҳафта ўз терма жамоалари сафида ўйин ўтказган барча футболчиларнинг яхши ҳолатда қайтганини маълум қилди.

Улар Ла Лигадаги "Селта"га қарши баҳс олдидан жамоанинг машғулотларига қўшилишди.

Қайтганлар орасида ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам бор. У бел оғриғи туфайли Польша терма жамоаси иштирокидаги беллашувларни ўтказиб юборди. 10 кунлик тикланишдан сўнг у одатий тартибда машғулотларга киришди.

Шунингдек, жароҳат сабабли сафдан чиққан Ферран Торрес ва Эрик Гарсия ҳам машғулотнинг бир қисмида иштирок этишди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.