АПЛ Рамазон ойида мусулмон футболчилар учун пауза жорий қилади

АПЛ Рамазон ойида мусулмон футболчилар учун пауза жорий қилади

Англия премер-лигаси (АПЛ) ҳакамлари мусулмон футболчилари Рамазон ойида еб-ичишлари учун кечки ўйинларни тўхтатиб туриш тавсиясини олди, деб ёзади «РИА Новости» Sky Sports нашрига таяниб.

Шунингдек, ҳакамларга ўйинлар бошланишидан олдин овқатланиш учун танаффусга муҳтож бўлиши мумкин бўлган футболчиларни аниқлаш ва улар билан танаффуснинг тахминий вақтини келишиб олиш тавсия қилинди. 
Мусулмонлар қуёш ботгунча рўза тутишлари шарт бўлган муқаддас Рамазон ойи 22 мартдан бошланади ва 21 апрелгача давом этади.