ФУТБОЛ АТРОФИДА: Ибратли афсоналар
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши ҳал қилувчи босқичидан ўрин олган энг муҳим ўйинлардан бири остонасида турибди.
Вакилларимиз бугун Дохада Қатар термасига қарши майдонга тушадилар. Агар Сречко Катанец жамоаси Тошкент вақти билан 21:15да бошланадиган учрашувда 3 очко олишни уддаласа, мундиал сари яна бир эмас, икки қадам ташлайди. Ҳар ҳолда, бундай тақдирда «А» гуруҳидаги асосий рақибларимиздан бири курашдан деярли четга чиқади...
***
Ўзбекистон миллий жамоаси душанба куни тонгда Дохага етиб борди. Жамоамиз делегациясини аэропортида ўзбекистонлик муухлислар кутиб олишди. Легионер футболчилар ҳам бирин-кетин жамоага қўшилишди. Биринчилардан бўлиб Эрон чемпионатида ўйнаётган «Истиқлол» вакили Жалолиддин Машарипов етиб келди. Охирги 2та ўйинни соғлиғи туфайли ўтказиб юборган Сречко Катанец ҳам жамоа билан бирга. Шу куннинг ўзида футболчилар словениялик мутахассис бошчилигида Қатар пойтахтидаги дастлабки машғулотни ўташди. Унда ички чемпионат клубларидан чақирилганлар ва легионерлардан Отабек Шукуров, Умар Эшмуродов, Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ қатнашишди. Жалолиддин Машарипов бироз бетоблиги, Азиз Турғунбоев «Сивасспор»нинг охирги ўйинида орттирган кичик жароҳати туфайли илк машғулотда кўриниш беришмади. Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов эса машғулот бўлиб ўтаётган вақт Дохага етиб келди. Россия чемпионати вакиллари - Рустам Ашурматов ва Аббос Файзуллаев йиғинга ҳаммадан кейин қўшилишди. Ҳозирча Азиз Турғунбоевнинг бугунги ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги аниқ эмас. Тўғри, унинг ўзи ҳаммаси жойида эканлигини таъкидлади: «Жароҳат жиддий эмас. Шунчаки, массажчиларга бироз иш орттирдим. Оёқ мушакларим тортилди. Шунинг учун мураббий мени захирага олди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман».
***
Қатар - Ўзбекистон ўйини учун «Ал-Садд» клубининг уй стадиони - «Жассим Бин Ҳамад» танланган. Ушбу арена 1975 йили қурилган ва 15 минг томошабинни ўз бағрига сиғдиради. Умуман, «Жассим Бин Ҳамад» сиғими бўйича Қатарда 9-катта стадион ҳисобланади. «Футболиум» каналида ёзилишича, Ўзбекистон термаси мухлислари учун ажратилган сектор чипталари қисқа вақтда тўлиқ сотилди. Умуман, кутилишича, стадион мухлислар билан тўлади. Қўшимча қилинишича, меҳмон жамоа мухлисларига ажратилган секторда чамаси 500 ўриндиқ бор. Жумладан, ЎФАга 300 дона чипта ажратилган (текин). Меҳмонлар сектори учун яна 200тадан ортиқ чипта эса онлайн тартибда сотилган.
Қатар тeрма жамоасига жалб этилган ҳужумкор футболчиларнинг ўз клубларидаги статистикаси (жорий мавсум)
Али ал Моаз («Ал-Дуҳайл») - 12та ўйин, 5та гол, 7та ассист
Акром Афиф («Ал-Садд») - 17та ўйин, 7та гол, 9та ассист
Муҳаммад Мунтари («Ал-Гарафа») - 6та ўйин, 2та гол
Юсуф Абдурисаг («Ал-Садд») - 10та ўйин, 1та ассист
Эдмилсон Жуниор («Ал-Дуҳайл») - 9та ўйин, 5та гол, 3та ассист
Ўзбекистон - Қатар ҳисоб-китоби
* Ўзбекистон ва Қатар термалари бугун ЖЧ саралаши ҳисобидан 9-марта ўзаро ўйнайди. Олдинги 8та ўйинда вакилларимиз 6та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишган. Умумий голлар нисбати 16-7.
* Бугунги ўйин икки жамоанинг умумий ҳисобда 16-ўйини бўлади. Миллий жамоамиз ўз тарихида фақат Ж.Корея ва БАА термалари билан бундан кўпро- ўйин ўтказган (16тадан).
* Қатар термасига қарши 15та ўйин статистикаси: 9та ғалаба, 2та дуранг ва 4та мағлубият. Жамоамиз шу пайтга қадар фақат Туркманистон термасини шунчалик кўп мағлуб этган.
* Миллий жамоамиз Қатар термасига қарши ўйинларда жами 26та гол урган. Вакилларимиз фақат Туркманистон (27та) ва Хитой Тайпейи (30та) термаларини бундан кўпроқ гол билан «сийлашган».
* Ўзбекистон термаси мазкур рақибга қарши ўйинларда 14та гол қўйиб юборган. Ўзаро ўйинларда Қатар термасининг энг йирик ғалабаси - 3:0, бизники - 5:1.
ЖЧ-2026 саралаши. Учинчи босқич. «А» гуруҳи
5-тур. 14 ноябрь (пайшанба)
17:00 КХДР - ЭРОН
21:15 БАА - ҚИРҒИЗИСТОН
21:15 ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН
Доха. «Жассим бин Ҳамад» стадиони.
Ҳакамлар: Ким Жонг Хеок, Парк Кюн Йонг, Жанг Жонг Пил, Чае Санг Хеоп (Ж.Корея).
VAR ҳаками: Ким Хи Гон (Ж.Корея).
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бразилиялик Неймарнинг трансфери Саудия Арабистони футболи чин гранди «Ал-Ҳилол»га жуда-жуда қимматга тушаётгани ўз-ўзидан тушунарли.
Яқиндагина «Редд Булл» тизимидаги клубларда ишлаш бўйича шартнома тузган «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Einfach mal Lupen подкастида Германия миллий жамоаси афсоналаридан бири Тони Кроос билан чақчақлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789