АПЛда ВАР бекор қилинадими?

АПЛда ВАР бекор қилинадими?

Клублар мавсум якунида ушбу масала бўйича овоз беришади.

Англия Премьер Лигаси видеотакрорлардан воз кечиши мумкин. The New York Times нашрининг тасдиқлашича, «Вулверхэмптон» клуби АПЛ раҳбариятига ВАРни бекор қилиш бўйича таклиф киритган. 6 июнь куни клуб вакиллари умумий йиғилишда ушбу масала бўйича овоз беришади. «Вулверхэмптон» бу сўровни жўнатишдан олдин чуқур таҳлил ўтказганини, АПЛ ҳамда ҳакамлар қўмитасини ҳурмат қилишини маълум қилган. «ВАРнинг АПЛдаги 5 йиллик хизматларидан сўнг, бу тизимнинг келажаги борасида чуқур мунозаралар ўтказиш пайти келди. Тизимнинг бизга бераётган арзимаган фойдаси эвазига биз катта ҳақ тўлаяпмиз – ўйинимизнинг жозибадорлиги тушиб бормоқда», -дейилади «Вулверхэмптон» клуби баёнотида. АПЛ раҳбариятининг ўзи ВАРнинг бекор қилинишига қарши, лиганинг маълум қилишича, бу ўйинлардаги хатоларни ортишига ва АПЛнинг имиджига ёмон таъсир ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.