Шунинг учун айрим энг машҳур ўйинчилар ҳозирда модага қайтган маллет соч турмаги бўйича олдинда эканликлари ажабланарли эмас. Биз футболда Бекхэмники каби узун сочлардан тортиб, калта тиканлар ва Жек Грилишдаги ўзига хос комбинациядан иборат турли «жиннича» соч турмакларини кўрдик. Аммо буларнинг орасида маллет ҳамон етакчи. У яна дунё бўйлаб кенг тарқала бошлади. Шунинг planetfootball.com сайтининг изланувчан мухбирлари шу соч турмаги бўйича архивларни кўриб чиқишга ва энг яхшилар рейтингини тузишга қарор қилди.
10. НЕЙМАР
Бу мунозарали, чунки бугунги Неймарнинг соч турмаги маллетга эмас, балки «ирокез»га кўпроқ ўхшаб кетади. Аммо фаолиятининг дастлабки кунларида Неймарнинг «маллет»и ҳақиқий таҳдид эди ва биз уни жуда соғиндик.
9. Жерри ФРЕНСИС
Ажабланарлиси шундаки, Френсис қанчалик улғайса, унинг соч турмаги шунчалик қўрқинчли бўлаверди. «ҚПР» собиқ футболчисининг соч турмаги классик маллет: олд томони жуда қисқа, орқа томони эса узун ва силлиқ. Унинг ёшида у, бундай қилмаслиги керак, лекин унинг ўз ишида ҳалоллиги ва фидойилиги учун ҳам ҳурмат қиламиз.
8. Сеск ФАБРЕГАС
ХХI асрнинг энг буюк ярим ҳимоячиларидан бирини, ортга назар ташлаб, 16 ёшли Фабрегас «Арсенал»га энг кулгили «маллет» соч турмаги билан кўчиб ўтганини кўриш бироз ғалати. Ҳа, бу ҳақиқат, у 80-йиллардан келган одамни эслатарди, яъни ҳақиқий рок юлдузидек. Йигитча Арсен Венгернинг «Арсенал»ига машҳур Билли Рэй Сайрус соч турмагида кириб, Премьер-лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланди.
7. Эктор БЕЛЬЕРИН
«Арсенал»ни тарк этгандан сўнг, Бельерин нафақат энг зўр футболчи унвонига кўтарилишни давом эттирди, балки Эдди Геррерога айланди. Испанияга қайтиб, аввал «Бетис»да, сўнгра Севильяга қайтишдан олдин «Барселона»да Бельерин бир мунча вақт шундай ажойиб «маллет» соч турмагида юрганки, буни фақат ўзи қилиши мумкин эди. Бироқ, у улғайган сайин, марҳум буюк профессионал курашчига ўхшаб қолди.
6. Диего МАРАДОНА
Биз ҳозир «Олтин тўп» маллет ҳудудида турибмиз. Буёғига ҳеч қандай эгилувчанлик йўқ, фақат иккита соч турмаги кўринишидаги соф бетартиблик. Марадонанинг маллети фаолиятининг энг юқори чўққисида улкан, қоп-қора, жингалак асар эди. Эҳтимол, унга аниқлик етишмагандир, лекин ўзига жуда мос эди. Фақат дарсликларга унчалик мос тушмагани учун очко йўқотади. Дарслик деганда биз даҳшатли кўринишни назарда тутяпмиз. Марадонада у ўта замонавий эди.
5. Роберто БАДЖО
«Илоҳий қуйруқ» (Роберто Баджонинг лақаби шундай) маллети кулгили ва орқасида ликиллаб турадиган қуйруғи янада ғалати. Бу борада у дунёда ягона бўлиши мумкин. Агар у ҳимоячиларни «боғлаб қўймаганида» ва жарима зарбаларини голга айлантирмаганида, сизнинг эътиборингиз унинг қулоқлари орасидаги илмий тажрибада бўларди. Эҳтимол, бу маллетнинг ушбу рўйхатдаги энг ғайриоддий талқинидир...
4. Никлас БЕНДТНЕР
Фаолияти давомида Бендтнер ёрқин ва мутлақо даҳшатли шоу ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилди. Шунинг учун у ақлдан озган бадбашара қиёфасини сақлаб қолгани ва энди бутсалари ҳамда Paddy Power бокс шортларини михга илганини кўриш жуда ёқимли.
3. Барри ВЕНИСОН
Венисон футболчилик фаолиятининг асосий қисмидаги маллети унинг ўзига хос туридир. Байрамни унутинг, инглиз у ерда шов-шув қилди. У тўғридан-тўғри Лос-Анжелесдан келганга ўхшарди. Ёки кураш рингидан. Ёки бўлмаса Шимолий Американинг қайсидир баридан...
2. Руди ФЁЛЛЕР
Агар футболчи бизнинг кунларда шундай соч турмаги билан ўйинга чиқса, шубҳасиз уни кейинги 5 йил давомида ҳар бир мода ҳафталигига таклиф қилишарди. Немис футболи афсонаси ҳаммадан жуда олдинда эди, дея олмаймиз. Афсуски, Фёллернинг маллети қандайдир тарзда унинг шедеврига соя солади.
1. Крис УОДДЛ
Агар космосдан ўзга сайёралик учиб келса ва сиз ундан маллетни чизишни сўрасангиз, у чизган биринчи нарса шубҳасиз Уоддлнинг йиртқичҒсанъат асарига ўхшаш бир нарса бўларди. Ҳеч қачон Уоддлникидан устун келадиган маллет бўлмайди. Бу ўзига хос дарслик, маллетларнинг чўққиси! Шубҳасиз мукаммаллик. Агар сиз маллет қилмоқчи бўлсангиз, шунга интилинг.
Манба: planetfootball.com,
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади