АПЛда Хойлунд ва Артета ғолиб!

АПЛда Хойлунд ва Артета ғолиб!

АПЛ расмий сайти февраль ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхшилари номларини эълон қилди.

Унга кўра, «МЮ» ҳужумчиси Расмус Хойлунд ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Даниялик ҳужумчи ўтган ойда «Манчестер Юнайтед» сафида турнирда 4 ўйинда 5та гол ва 1та ассист қайд этганди. Шунингдек, даъвогарлар рўйхатидан 6 нафар футболчи жой олганди. Булар: Филип Фоден («Манчестер Сити» - 5 ўйинда 4 гол), Жоао Гомес («Вулверхэмптон» - 5 ўйинда 2та гол ва ассист), Паскаль Гросс («Брайтон» - 4 ўйинда битта гол ва 4та ассист), Родриго Муньис («Фулхэм» - 4 ўйинда 4та гол), Букайо Сака («Арсенал» - 4 ўйинда 6та гол), Олли Уоткинс («Астон Вилла» - 4 ўйинда 4та гол ва 2та ассист).

«Арсенал» устози Микель Артета эса февралнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Испаниялик қўл остидаги Лондон клуби февраль ойида 4 ўйинда 4 ғалаба қайд этди, тўплар нисбати +16. Артетадан ташқари, номзодлар қаторига Пеп Гвардиола («Манчестер Сити» – 5 ўйинда 4 ғалаба ва дуранг, тўплар нисбати +6;) ва Эрик тен Хаг («МЮ» – 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати +4) ҳам ўрин олганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.