Ўзбекистон Хиросима-1994дан кейин илк марта яримфиналга чиқди

Ўзбекистон Хиросима-1994дан кейин илк марта яримфиналга чиқди

Хабарингиз бор, бугун Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида 1/4 финал баҳсларига старт берилди ва хайриятки 1-ярим финалчи мақоми вакилларимизга насиб қилди.

Хангжоудаги стадионда ўтган ўйинда Темур Кападзе шогирдлари баҳсни ҳужумкор бошлаб, 24-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг узатмасидан кейин Миразамат Мирсаидов чиройли голи (унинг зарбаси дарвоза тўсини билан “сўрашган” ҳолда дарвоза тўридан жой олди) билан ҳисобни очди – 1:0.  
Биринчи бўлим якунида эса дарвозабон Владимир Назаровнинг узатмасидан кейин Алишер Одилов рақиб жамоа ҳимоячилари ва дарвозабонини ортда қолдириб, узоқ масофадан бўш дарвозани ишғол этди – 2:0. 
Иккинчи бўлимни нисбатан хотиржамроқ ўтказган вакилларимиз 65-дақиқада ҳимоядаги бўш ўйин учун жазоланишди – 2:1. 
Қолган дақиқаларда ғалабали ҳисобни сақлаб қолган олимпиячиларимиз Саудия  ёшларини мағлубиятга учратиб  яримфиналга йўлланма олшди.  Олимпиячиларимизни 1/2  финалда Хитой – Жанубий Корея учрашуви ғолибига қарши ўйнайди. Баҳс 4 октябр ь, чоршанба куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон аёллар футбол жамоаси ҳам Хитой Тайпейини мағлуб (2:1) этиб, Шимолий Кореяга қарши ўтадиган яримфиналга йўлланма олганди. 
Айтганча, Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси футболчиларимизнинг Осиё Ўйинларидаги 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўйди.

Маълум бўлишича, шу кунгача Осиё Ўйинлари тарихида вакилларимиз фақат бир марта – 1994 йилги Хиросимада ўтган турнирда жамоамиз яримфиналга чиқа олган ва якунда Осиё Ўйинлари ғолибига айланишганди. Ўтган 29 йил ичида 7 марта мусобақада қатнашган футболчиларимиз ниҳоят нохуш анъанага чек қўйиб, ушбу босқичга қатнашадиган бўлишди.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. Чоракфинал 
ЎЗБЕКИСТОН U23 – САУДИЯ АРАБИСТОНИ U23 – 2:1 
Голлар: Саидазамат Мирсаидов 24, Алишер Одилов 44 – Муҳаммад Марран 65. 
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (Русланбек Жиянов, 77), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Беҳзод Шамсиев (Маҳмуджон Маҳамаджонов, 67), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Иброҳимхалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов. 
Захира: Ҳамидилло Абдунабиев, Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Отабек Жўрақўзиев, Шерзод Эсанов, Элдорбек Бегимов. 
Саудия Арабистони: 21. Аҳмад Фаҳад, 2. Муҳаммад Воҳиб Абу Аш-Шамат, 4. Райён Муҳаммад Ҳамид, 5. Муҳаммад Ал-Яъми, 12. Закариё Ҳавсави, 8. Файсал Ал-Ғамди, 10. Саад Фаҳад Алҳн-Насср, 11. Аҳмад Мазен Ал-Ғамди, 14. Авад Ҳайдар, 18. Мусаб Аж-Жувайр, 16. Муҳаммад Марран.