Асенсио кетмоқчи эмас

Асенсио кетмоқчи эмас

«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио клуб билан янги шартнома имзоламоқчи, дея хабар беради Sport.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи кўпроқ ўйин вақтини олишни истаса-да, мадридликлар билан шартномасини узайтиришга тайёр. Томонлар оптимистик фикрда ва яқин орада учрашув ўтказишади, у ерда ҳамкорликни давом эттириш шартларини келишиб олишлари мумкин. Футболчи аввалроқ «Реал»да ўзини бахтли ҳис қилишини айтганди. Жорий мавсумда Асенсио «Реал» сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. 26 ёшли ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.