Асосий мақсад - Вирц!

Асосий мақсад - Вирц!

«Челси» бир неча мавсумдан бери Бундеслигада тарбияланаётган ўйинчиларни трансфер қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу гал «аристократлар» нишонига «Байер»нинг чемпионлик курашига катта ҳисса қўшаётган Флориан Вирц тушди. Аслида Европанинг бир неча гранд клублари бу ярим ҳимоячини анчадан бери кузатиб келади. «Челси» мураббийлар штаби жамоа етакчисига айланган Коул Палмерга майдондаги шерик сифатида айнан Флориан Вирцни олиб келмоқчи. Мутахассислар бу трансфер «аристократлар»нинг имкониятини сезиларли даражада кучайтириши таъкидлаяпти. Флориан Вирцнинг леверкузенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача амал қилади. «Байер» етакчисини осонликча қўйиб юбормайди. Трансфер мутахассислар Вирцни қўлга киритиш учун «Челси» 100 миллион евродан ортиқроқ харажат қилишига тўғри келишини таъкидламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.