«Астон Вилла» Торресга қизиқмоқда

«Астон Вилла» Торресга қизиқмоқда

«Барселона» ярим ҳимоячиси Ферран Торрес ёзда Премьер-лигага қайтиши мумкин.

Испаниялик футболчининг хизматларига «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ «Барселона»нинг ёзда 2022 йилнинг январида 55 миллион еврога сотиб олган футболчиси бўйича таклифларни қабул қилишга тайёр эканлиги хабар қилинганди. Шунга қарамай, Ферраннинг ўзи «кўк-анорранглилар» лагерида қолишни истамоқда ва клубини ўзгартириш ниятида эмас. Торрес Испания чемпионатининг жорий мавсумида 4та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.