Ауарга «Рома» ва «Бетис» даъвогар

Ауарга «Рома» ва «Бетис» даъвогар

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Жоржиньо Вейналдумнинг жароҳати фонида майдон марказини кучайтиришга қарор қилди.

Calciomercato нашри хабарига кўра, римликлар эътиборини «Лион» ярим ҳимоячиси Уссем Ауарга қаратган. Ярим ҳимоячига «бўрилар»дан ташқари Испаниянинг «Бетис» жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Клуб ўтган ёзда франциялик футболчини қўлга киритишни режалаштирганди, аммо молиявий муаммолар туфайли буни амалга ошира олмаганди. «Бетис» футболчини шартнома муддати тугаганидан кейин, аниқроғи 2023 йилнинг ёзида текинга қўлга киритишни кутганди. Бироқ, «Лион» раҳбарияти энди январь ойидаги трансфер ойнасида ўз футболчисини номинал тўлов эвазига сотишга қарор қилди. Бу тартиб «Рома»га мос келади, лекин «Бетис»га эмас. Ауарнинг молиявий сўровлари ҳам трансферни амалга ошириш учун муаммога айланиши мумкин. Маълум қилинишича, футболчи ва унинг агентлари ҳар бир мавсум учун камида 4,5 миллион евро ва эҳтимолий бонуслар талаб қилади. Агар «Рома» франциялик футболчини трансфер қилишдан бош тортса, «Бетис» раҳбарияти бундай сўровларни қондира олмайди, чунки улар илгари маош чегараси туфайли Ла Лига билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.