Мареска «Челси»га розилик берди

Мареска «Челси»га розилик берди

Энцо Мареска «Челси» бош мураббийи этиб тайинланишга яқин турибди.

Олдинроқ италиялик мутахассис «кўклар»ни бошқаришга асосий номзод эканлиги маълум бўлганди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мареска аллақачон таклифга рози бўлган. Томонлар охирги тафсилот - шартнома муддати бўйича келишиб олишади: у 3 йил ёки бир мавсумга узайтириш варианти билан 2 йил бўлиши мумкин. Шунингдек, лондонликлар мураббийнинг трансфери учун товон пули борасида «Лестер» билан келишиб олишлари керак. Гвардиоланинг шогирди бўлган Мареска ўтган ёзда Чемпионшипга тушиб кетган «тулкилар» бош мураббийига айланиб, жамоани 1-ўрин билан АПЛга қайтарди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.