Барак «Фиорентина»га ўтди

Барак «Фиорентина»га ўтди

«Фиорентина» «Верона» ярим ҳимоячиси Антонин Баракни ижарага олганини эълон қилди.

27 ёшли чехиялик тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Шартнома ўйинчини эҳтимолий сотиб олиш ёки муайян шартлар остида мажбурий сотиб олиш ҳақидаги бандни ўз ичига олади. Барак «Верона»га 2021 йилнинг ёзида «Удинезе»дан ўтган эди. Чехиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 30 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.