Бараха «Валенсия»ни 4 йил бошқаради

Бараха «Валенсия»ни 4 йил бошқаради

Испаниянинг «Валенсия» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Бараха билан янги шартнома тузди.

Клуб расмий сайтида эълон қилинишича, «кўршапалаклар» ва 47 ёшли мутахассис ўртасидаги янги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Бараха 2023 йилнинг февралидан бери «Валенсия» бош мураббийи ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Рубен 2000 йилдан 2010 йилгача футболчи сифатида жамоада ўйнаган. У икки марта Испания чемпиони ва УЕФА Кубоги ғолиби бўлди. Ўтган мавсум якунига кўра, Ла Лигада «Валенсия» 42 очко жамғарган ва турнир жадвалида 16-ўринни банд этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.