«Барса» «Атлетико»ни судга бермоқчи

«Барса» «Атлетико»ни судга бермоқчи

«Барселона» Антуан Гризманн билан боғлиқ вазият туфайли «Атлетико»ни судга бермоқчи, деб ёзади El Larguero.

Каталония клуби судга даъво тайёрламоқда ва зудлик билан мадридликлардан 40 млн. евро тўлашни талаб қилади. «Барселона» ҳужумчини аллақачон «матрасчилар»нинг тўлақонли футболчиси деб ҳисобламоқда. Ҳужумчи икки мавсумдан бери «Атлетико»да ижара асосида ўйнаймоқда. Агар футболчи бу мавсумларда 50 фоиз ўйинда (ҳар баҳсда камида 45 дақиқадан) майдонда тушса, Мадрид клуби уни 40 млн. еврога сотиб олиши талаб этилади. Аммо бу мавсумда кетма-кет 5та баҳсда Антуан 60-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Маълум бўлишича, 31 ёшли ҳужумчининг агенти «Барса»га 40 млн. евролик нархни камайтиришни сўраган. Акс ҳолда Мадрид клуби Антуанни 2-бўлимда туширишда давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.