«Атлетик» дарвозабонсиз қолди

«Атлетик» дарвозабонсиз қолди

Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Испания терма жамоаси дарвозасини маҳорат билан қўриқлаб, жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшган Унаи Симон жарроҳлик столига ётқизиладиган бўлди.

«Атлетик» клуби дарвозабони билагидан жароҳат олган ва ундан қутилиш учун операция қилиниши кераклиги айтилмоқда. El Larguero нашрининг ёзишича, «Атлетик»нинг иккинчи дарвозабони Хулен Ахирресабала ҳам машғулот жараёнида белидан жароҳат олган эди. Унинг умуртқа поғонаси сингани боис, узоқроқ муддатга сафдан чиққан. Шунга қарамай, шифокорлар Симонга ҳам операцияга рози бўлишни тавсия қилишди. Дастлабки тахминларга кўра, Унаи операциядан кейин октябрь ойигача футболдан четда юришига тўғри келади. Шу тариқа, «Атлетик» мавсумни асосий таркиб дарвозабонларисиз бошлашга мажбур бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Унаи Симон қўлини тасодифан футболдан ташқарида шикастлаган эди. Бир йил давомида оғриқ борлигига қарамасдан дарвозабон машғулот ва ўйинларда ишлашда давом этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.