Агар стратегия ўзгарса...

Агар стратегия ўзгарса...

SamvelKarlenovich каналида ёзилишича, Эрон миллий жамоа­сида хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштириш имконияти катта.

Чунончи, ҳозирда турли мамлакатларда Эрон фуқаролигига эга футболчилар кўп. Лекин бунинг учун мамлакат футболи раҳбарлари миллий жамоага ўйинчи чақириш стратегиясини ўзгартиришлари керак. Иккинчи томондан, Эроннинг ўзидан ҳар доим Осиё даражасида яхши ижрочилар етишиб чиқишади. Шунинг учун ҳам, форслар маҳаллийлаштиришга унча эҳтиёж сезишмайди.

БошҚа мамлакатлар ва Эрон фуҚаролигига эга футболчилар

Каҳвеҳ Захиролислом (АҚШ), марказий ҳужумчи, 22 ёш, «Сент-Трюйден» (Бельгия) 

Араш Моторағҳабжаъфарпур (Швеция), ўнг қанот ҳимоячи, 21 ёш, «Кальмар» (Швеция)  

Пая Пичках (Швеция), ярим ҳимоячи, 24 ёш, «Броммапойкарна» (Швеция) 

Давид Штюклер (Дания|Австрия), марказий ҳужумчи, 19 ёш, «Кромонезе» (Италия)

Милод Нежад (Германия), ярим ҳимоячи, 20 ёш, «Гамбург-2» (Германия)

Фарбод Самадиан (Коста-Рика), 19 ёш, «Картагинес» (Коста-Рика)  

Айден Мостофи (Австралия|Италия), чап қанот вингери, 20 ёш, «Гройтер Фюрт-2» (Германия)

Кийан Содиғи (Германия), марказий ҳимоячи, 20 ёш, «Виппштадт» (Германия)  

Айден Ҳезархони (АҚШ), ўнг қанот ҳимоячиси, 17 ёш   («RSL Академия» (АҚШ)  

Аболфазл Ғуломзода (Финляндия), ярим ҳимоячи, VPS U-19 (Финляндия)

Антон Карими Мандруп (Дания), марказий ҳимоячи, 16 ёш, «Хорсенс» (Дания) 

Оскар Карими Мандруп (Дания), марказий ҳужумчи, 16 ёш, «Хорсенс» (Дания) 

Лиам Таҳвилдаран (Швеция), ўнг қанот вингери, 20 ёш, «Броммапойкарна» (Швеция) 

Моҳсен Ҳусайни (Нидерландия|Миср), таянч ярим ҳимоячи, «Телстар» (Нидерландия)

Элиас Вали Фард (Германия), марказий ҳимоячи, 16 ёш, «Боруссия» М. U-17 (Германия)  

Самуэль Сафаеи (Ирландия), дарвозабон, 19 ёш, «Дандолк» (Ирландия)

Арман Наҳани (Нидерландия), ярим ҳимоячи, 16 ёш, «Фейеноорд» U-17 (Нидерландия)

Мартинос Моҳсани (Кипр), ўнг қанот ҳужумчиси, 18 ёш, «Вюсбург-04» (Германия)

Даниел Баяти (Дания), ҳужумкор ярим ҳимоячи, 18 ёш, «СФВ-Оур» (Дания)

Амирмаҳди Ғасами (Канада), марказий ҳужумчи, 18 ёш, «Ванкувер Уайткепс» (Канада)

Метус Русани (Германия), дарвозабон, 17 ёш, «Айнтрахт» Бр. (Германия)

Сами Кешаварз (Канада), ярим ҳимоячи, 17 ёш, «Пасифик» (Канада)

Жонатан Моалем (Дания), ярим ҳимоячи, 17 ёш, «Копенгаген» (Дания)  

Арвин Давуди-Киа (Швеция), чап ҳимоячи, 18 ёш, «Кальмар» (Швеция)

Элис Бишесари (Руминия|Швеция), дарвозабон, 19 ёш, «Гётеборг» (Швеция)  

Саман Жалайи (Дания), ҳужумкор ярим ҳимоячи, 18 ёш, «Кёге» (Дания)

Кийан Ҳекмат (Германия), ярим ҳимоячи, 18 ёш, «Кёльн» (Германия)

Лукас Ассади (Чили), ҳужумкор ярим ҳимоячи, 20 ёш, «Универсидад де Чили» (Чили)

Мавзуга ўхшаш яна бир хабар: «Ал-Садд» эронлик 21 ёшли ҳимоячиси Амин Ҳазбавига Қатар фуқаролиги таклиф этиб, рад жавоби олгани айтилмоқда. Натижада Доха клуби 2028 йилгача мўлжалланган ўзаро шартномани бекор қилган. Афтидан, қатарликлар Ҳазбавини ОЧЛда маҳаллий футболчи сифатида ўйнатишни исташган. Амин Эрон ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги охирги ўйинда захирада ўтирганди, туркманларга қарши баҳсда эса майдонга тушган. Эронлик мухлислар бу ҳимоячига «Тим Мелли» келажаги сифатида қарашмоқда. 

КАНОНИ ҲАМ «ПЕРСЕПОЛИС»ДАН КЕТАДИ...

Эрон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусайн Канони ҳам «Персеполис»дан кетиши мумкин. Varzesh нашри хабарига қараганда, бунга Теҳрон клубида юзага келган молиявий муаммолар сабабдир. Эслатма, ўтган ой дарвозабон Алиризо Бейранванд мамлакат чемпиони билан   амалдаги шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Шундан сўнг Остон Ўруновнинг жамоаси Ўзбекистон миллий термаси дарвозабонлари - Ўткир Юсупов ва Абдувоҳид Неъматовга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.