"Барселона" директори кетади

"Барселона" директори кетади

"Барселона" директори Матеу Алемани 2024 йилгача мўлжалланган шартномага эга бўлишига қарамай, 30 июнь куни "кўк гранаталар" билан ишлашни расман якунлайди ва янги профессионал лойиҳани бошлайди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Шу билан бирга, Алемани ёзги трансфер даври охиригача клубда қолишига ишонтирди. Шу тариқа, 1 июлдан расман кетишига қарамай, норасмий келишув туфайли у навбатдаги трансфер ойнасининг сўнгги соатларигача асосий жамоа ишларини якунлаш мажбуриятини олди.

"Барселона" Алеманининг кетишидан сўнг клубнинг футбол ижрочи тузилмасидаги ўзгаришларни эълон қилмоқчи.