«Бавария» Эрик билан шартномани узайтирди

«Бавария» Эрик билан шартномани узайтирди

«Бавария» ўз расмий сайти саҳифаларида ҳужумчи Эрик Шупо-Мотинг билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

33 ёшли камерунлик футболчи 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Эрик Шупо-Мотинг «Бавария»да 2020 йил октабр ойидан буён ўйнамоқда. Ўшандан бери ҳужумчи мюнхенликлар сафида 82та ўйин ўтказган. Уларда 33та гол урди ва шерикларига 10та голли узатма берди. Айни дамда Германия чемпионати турнир жадвалида «Бавария» 2-ўринда бормоқда. Юлиан Нагельсманн шогирдлари навбатдаги ўйинни бугун ўз майдонида «Штутгарт»га қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.