«Бавария» Френки вариантига қайтди

«Бавария» Френки вариантига қайтди

«Бавария» Френки де Йонгга қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports Deustchland хабарига кўра, «Бавария» ярим ҳимоячининг «Барселона»даги ҳолатини кузатиб бормоқда. Агар Илкай Гюндоган «Манчестер Сити»дан каталонияликлар сафига ўтса, нидерландиялик футболчининг ўйин вақти қисқариши мумкин ва немис клуби бундан унумли фойдаланмоқчи. «Бавария» бош мураббийи Томас Тухель де Йонг мухлиси экани ва бу ҳақда раҳбариятга хабар бергани айтилмоқда. Футболчининг ўзи «Барселона»ни тарк этишни хоҳлаяптими ёки «кўк-анорранглилар» унга бўлган таклифларни кўриб чиқадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Ла Лиганинг сўнгги мавсумида де Йонг 33та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.