Бахтиёр Қосимов Қатарга йўл олди

Бахтиёр Қосимов Қатарга йўл олди

Термизнинг «Сурхон» клуби яримҳимоячиси Бахтиёр Қосимов клубни тарк этди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик яримҳимоячи фаолиятини Қатарнинг «Ал-Хор» жамоасида давом эттиради. «Бахтиёр Қосимов энди Қатарнинг «Aл-Хор» клуби футболчисига айланди. Ушбу трансфер клуб вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ва ҳамкоримиз UDF Management кўмагида амалга оширилди. Қатар клуби Қосимов билан 2023 йилнинг 31 май санасига қадар шартнома имзолади», - дейилади хабарда. 

Қосимов жорий мавсум Термиз клуби сафида Суперлигада 12 ўйинда тўп суриб, битта гол муаллифига айланган. У ўтган йиллар давомида «Андижон» шарафини ҳимоя қилган. Маълумот учун, «Ал-Хор» Қатар Суперлигаси 2021/22 якунига кўра сўнгги 12-ўринни эгаллаб «Ас-Сайлия» билан бирга қуйи дивизионга равона бўлганди. Доҳа клуби жорий мавсум яна Суперлигага қайтишни мақсад қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.