Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилиш имконияти борми?
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Термизнинг «Сурхон» клуби яримҳимоячиси Бахтиёр Қосимов клубни тарк этди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик яримҳимоячи фаолиятини Қатарнинг «Ал-Хор» жамоасида давом эттиради. «Бахтиёр Қосимов энди Қатарнинг «Aл-Хор» клуби футболчисига айланди. Ушбу трансфер клуб вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ва ҳамкоримиз UDF Management кўмагида амалга оширилди. Қатар клуби Қосимов билан 2023 йилнинг 31 май санасига қадар шартнома имзолади», - дейилади хабарда.
Қосимов жорий мавсум Термиз клуби сафида Суперлигада 12 ўйинда тўп суриб, битта гол муаллифига айланган. У ўтган йиллар давомида «Андижон» шарафини ҳимоя қилган. Маълумот учун, «Ал-Хор» Қатар Суперлигаси 2021/22 якунига кўра сўнгги 12-ўринни эгаллаб «Ас-Сайлия» билан бирга қуйи дивизионга равона бўлганди. Доҳа клуби жорий мавсум яна Суперлигага қайтишни мақсад қилган.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Жозе Моуриньо Туркияда ҳам ҳакамларга қарши уруш очган кўринади.
Франциянинг «Брест» клуби ЧЛ Лига босқичига 2та чиройли ғалаба билан киришди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789