Бензема Instagram ва Twitter саҳифаларини ўчириб ташлади

Бензема Instagram ва Twitter саҳифаларини ўчириб ташлади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини ўчириб ташлади.

Энди форвард Instagram ва Twitter фойдаланувчиси эмас. Буни футболчининг саҳифаларидаги маълумотлар тасдиқлайди. Илгари Карим ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан қутулиш ниятини билдирмаган эди. Эслатиб ўтамиз, Бензема жорий мавсумда барча турнирлар доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Бензема яқинда Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.