Бензема қарорининг сабабини айтди

Бензема қарорининг сабабини айтди

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби аъзосига айланган Карим Бензема 7 июнь куни Жиддага етиб келиб, клуб томонидан таништирилди.

Франциялик ҳужумчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилгани сабаблари ҳақида гапирди: «Саудия Арабистони – мусулмон, бадавлат ва чиройли мамлакат. Мен учун мусулмон мамлакатда эканим ва мухлислар мени яхши кўриши муҳим. Бу менга янги ҳаётни бошлашга ёрдам беради. Мен араб тилида эркин суҳбатлашишни истайман. Саудия Арабистонига келганим – омадим, бу ерда энди Макканинг яқинида эканим мен учун муҳим». Маълумот учун, асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган 35 ёшли форвард Жидда клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Унга кўра, франциялик ҳужумчи йиллик 100 миллион евро маош олади. Карим Мустафо Бензема бунгача Саудия Арабистонида бир неча марта келиб, Маккада Ҳаж ва Умра зиёратини адо этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.