Евро-2024га 26 нафардан футболчи бўлади

Евро-2024га 26 нафардан футболчи бўлади

УЕФА 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этувчи жамоаларнинг футболчилари сони 26 нафарга етказилиши мумкин.

The Athletic нашри хабарига кўра, Европа футболининг бошқарув кенгаши «айрим терма жамоалар мураббийларининг 2024 йилги Европа чемпионати учун жамоалар таркибига оид изоҳларини эътиборга олган». Қарор 8 апрель куни турнирга сараланган барча жамоалар вакиллари иштирокидаги семинарда қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, айни дамда терма жамоаларнинг аризаларига кўпи билан 23 нафар футболчини киритиш мумкин. Аммо 26 нафар футболчи терма жамоаларнинг Евро-2020 учун аризасига киритилиши мумкин эди, бу эса коронавирус инфекциясининг жаҳон футболига салбий таъсири билан боғлиқ эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.