Осимхен «Ньюкасл» билан музокара бошлади

Осимхен «Ньюкасл» билан музокара бошлади

«Ньюкасл» «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда.

Осимхен «Наполи»га 2020 йилда келиб қўшилган ва ҳозирда жаҳон футболидаги энг яхши ёш ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Calciomercato хабарига кўра, «Ньюкасл» футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда ва Осимҳен билан музокараларни бошлаб юборган. Шунингдек, футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқмоқда. Олдинроқ «Наполи» футболчини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда футболчи «А» серияда 25та ўйин ўтказиб, 13та гол ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.