Эдита Мирабидова ҳакамлик қилишни билади

Эдита Мирабидова ҳакамлик қилишни билади

Эдита Миробидованинг қизлар ўртасидаги ЖЧда ишлаётгани юзасидан кимдир унинг Ўзбекистон чемпионатида 8та ўйинга дисквалификация қилинганини эслатиб,

«Маҳаллий мусобақалардан четлатилган ҳакамни қандай қилиб жаҳон кубогига тайинлаш мумкин?» қабилида ёзди. Эдита дисквалификацияси адолатлими ёки йўқ - буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Гарчи 8та ўйин бунга қадар жиддий хатоларга йўл қўймагандек таассурот қолдирган рефери учун ўта жиддий жазодек кўринаётган бўлса ҳам, айниқса, айрим эркаклар расман тан олинган хатолар ортидан ҳеч қандай жазо олишмаётгани фонида. Шунчаки, бир воқеани эслатаман, у ҳақда 3 йил олдин каналда ёзгандим: 

2007 йили клублардан бирининг раҳбарияти ҳакам ўйинда хато қилди, деган қарорга келиб, унинг қонини хоҳлаган. Ўша реферини жазодан фақат халқаро турнирга тайинлов сақлаб қолган. Агар ўша тайинлов бўлмаганида, рефери катта эҳтимолки, фаолиятини якунларди. Турнир эса Канадада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги эди. Рефери эса - Равшан Эрматов. Қисқаси, маҳаллий муҳокамалар бизни ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳакамдан маҳрум қилишига сал қолган. ФИФА Ҳакамлар қўмитасида ўтиб кетувчилар йўқ. Улар ўз қарорларига ўта чуқур ёндашишади. Миробидовага жаҳон кубогининг биринчи ўйинини беришдими, демак, у ҳакамлик қилишни билади. Ўз ҳамюртларингизнинг халқаро натижаларидан қувонишни билинг...