"Пахтакор" 8 йил бадалига илк марта свринсиз ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сонида
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Ўзбекистон ва Туркманистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қизиқарли мавзу кўтарилди
Бу - жамоа таркибига боғлиқ ротация масаласи. Сречко Катанец ушбу мавзу юзасидан берилган саволга «Жаҳон кубоги саралаш ўйинларида ҳеч ким ротацияга қўл урмайди» қабилида жавоб берди. Мен эса 5-тургача ЖЧ саралаши учинчи босқичи масаласини ҳал қилишга улгурган 7та жамоа танлаган бошланғич таркибларни текшириб, ўзаро солиштириб кўришга вақт ажратдим. Гап Ироқ, Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон, Қатар ва БАА термалари ҳақида кетмоқда. Яъни 5-тур ўйинига турнирдаги вазифани ҳал этган ҳолда киришган жамоаларга эътибор қаратдим. Зеро, уларда иккинчи босқич учун аниқ миссия қолмаган ва сентябрда бошланадиган кейинги раундни ўйлай бошлашга асос бор эди. Бунда кейинги босқичга чиқиши аниқ, аммо 5-тур олдидан бу расман тасдиқланмаган жамоалар (мисол учун, Ж.Корея ва Саудия Арабистони)ни назардан четда қолдирдим.
Хуллас, таҳлил учун олинган 7та жамоани 5та кўрсаткич бўйича ўзаро таққосладим:
1. Бошланғич таркиб футболчиларининг ўртача ёши.
2. 2001 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар сони.
3. Футболчиларнинг миллий жамоа сафидаги ўртача ўйинлари сони.
4. Миллий жамоада 10тадан кам ўйин ўтказган футболчилар сони.
5. Миллий жамоа дебютантлари сони.
Энди таҳлил натижаларига эътибор қаратинг:
Ироқ
1 - 28 ёшу 3 ойлик
2 - 1 нафар
3 - 34,8та ўйин
4 - 1 нафар
5 - 0
Австралия
1 - 25 ёшу 11 ой 1 кун
2 - 2 нафар
3 - 20,7та ўйин
4 - 4 нафар
5 - 1 нафар
Эрон
1 - 27 ёш 8 ой 17 кун
2 - 3 нафар
3 - 31,9та ўйин
4 - 5 нафар
5 - 0
Япония
1 - 26 ёш 11 ой 24 кун
2 - 0
3 - 17,7та ўйин
4 - 5 нафар
5 - 0
Ўзбекистон
1 - 28 ёш 5 ой 15 кун
2 - 0
3 - 39та ўйин
4 - 0
5 - 0
Қатар
1 - 22 ёш 5 ой 6 кун
2 - 9 нафар
3 - 11,7та ўйин
4 - 8 нафар
5 - 6 нафар
БАА
1 - 23 ёш 5 ой 25 кун
2 - 6 нафар
3 - 18,8та ўйин
4 - 3 нафар
5 - 1 нафар
Кўриниб турибдики, таққослаш учун олинган ва турнир жадвалида бир хил ҳолатда бўлган 7та жамоа мураббийи орасида айнан Катанец 5-тур ўйинида ўртача ёши энг катта ва энг тажрибали таркибга таянган. Ўзбекистон миллий жамоаси бошланғич таркибида 23 ёшдан кичик бирор футболчи майдонга тушмади (энг кичиги - декабрь ойида 23 ёшга тўлган Остон Ўрунов). Шу куни миллий жамоада 23-ўйини (flashscore маълумотларига ишонсак)ни ўтказган Шерзод Насруллаев эса бошланғич таркибдан жой олганлар орасида энг тажрибасизи эди (ўйинлар сонига нисбатан).
Ҳа, умуман олганда, Катанец Эрон термаси ҳақида гапирганида, ҳақ эди. Бинобарин, форслар 5-турда чиндан ҳам, Меҳди Тареми, Сардор Азмун, Алиризо Жаҳонбахш ва Саман Годдос каби футболчилар билан ўйнашди. Бироқ шунинг баробарида Эрон термаси бошланғич таркибида бунга қадар 1-3тача ўйин ўтказган 4 нафар футболчи жой олди. Дарвозани эса 29 ёшли Пийам Ниёзманд (8та ўйин) қўриқлади ва Алиризо Бейранванд захирада қолди. Бироқ Эрон термаси шу кўрсаткичлар билан ҳам бизникига яқин бўлди - ўртача ёш ва тажриба бўйича учинчи таркиб. Энди Япония (жамоада 10тадан кам ўйин ўтказган 5 нафар футболчи), БАА (23 ёшдан кичик 6 нафар футболчи) ва айниқса, Қатар (жамоанинг 1та ўйинида нақ 6 нафар дебютант) термаларига тааллуқли рақамларга қаранг. Йўқ, Катанец (умуман, ҳар қандай бошқа мураббийга ҳам)га терма жамоага кимни чақириш ёки чақирмаслик, ротация қилиш-қилмаслик, қандай тактика танлаш масалаларида маслаҳат беришга жазм этолмайман. Буларнинг барчаси - мураббий ваколати. Фақат Катанец ва унга таҳлил тайёрлаб берадиганларга бир-бирларини чалғитишга ҳожат йўқлиги юзасидан маслаҳат беришим мумкин, холос. Зеро, жаҳон кубоги саралаш ўйинларида таркибда ротацияга қўл урадиган термалар ва мураббийлар ҳам бор. Агар Катанец бу йўлдан боришни истамаса, ўз хоҳиши, шундай ҳуқуқи ҳам бор. Уни бу масалада тушунаман: натижа учун жавобгарликни ҳеч ким бекор қилгани йўқ.
Энди миллий жамоамизнинг баъзи рақамлари ҳақида:
13 - Сречко Катанец бошқарувидаги мағлубиятсиз серия 13та ўйинга етди (Эрондаги ўйин билан). Бу Ўзбекистон термаси учун рекорд кўрсаткич. Тўғри, ҳамма ҳам ушбу далилга қўшилмаслиги мумкин Осиё кубоги-2023 чорак финалида Қатар термасига пенальтилар серияси бўйича ютқазганимизни назарда тутиб. Шунинг учун аниқроқ ифодалаймиз: Ўзбекистон термаси қаторасига 13та учрашувдан буён ўйин вақтида ютқазаётгани йўқ.
Мағлубиятсиз серия рейтинги
13та - Сречко Катанец (2023-...)
11та - Рустам Акрамов (1994)
10та - Владимир Сальков (2001)
20 - Ўзбекистон терма жамоаси Сречко Катанец бошқарувида 20-ғалабасини нишонлади. Буниси жамоамиз тарихидаги иккинчи юқори натижадир.
Ғалабалар сони бўйича терма жамоа мураббийлари рейтинги
22та - Миржалол Қосимов (54та ўйин)
20та - Вадим Абрамов (44та ўйин)
20та - Сречко Катанец (33та ўйин)
67 - Сречко Катанец бошқарувидаги жамоанинг жами голлари сони 67тага етди. Бу - рекорд кўрсаткичнинг такрорланиши.
Голлар сони бўйича терма жамоа мураббийлари рейтинги
67та - Вадим Абрамов (44та ўйин)
67та - Сречко Катанец (33та ўйин)
66та - Миржалол Қосимов (54та ўйин)
1011 - Эрон термасига қарши ўйин вақти Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувида 1011-кунини қарши олди. Бу эса термада узлуксиз ишлаш бўйича иккинчи юқори кўрсаткичдир.
Узлуксиз иш куни бўйича терма жамоа мураббийлари рейтинги
1104 - Миржалол Қосимов (иккинчи давр)
1011 - Сречко Катанец
919 - Равшан Ҳайдаров (биринчи давр)
10 - Туркманистон термасига қарши ўйинларда 10-ғалаба расмийлаштирилди. Миллий жамоамиз жанубий-ғарбий қўшнилар билан жами 11 марта тўқнаш келган. Жамоамиз туркманларни фақат Осиё ўйинлари-98даги 1та баҳсда енголмаган (бу қўшниларимиз учун совға мисоли бўлган, улар айнан дуранг эвазига чорак финал босқичига чиқишганди). 1992 йили Ашхободда кузатилган мағлубият эса рўйхатга киритилмаган, чунки ўша вақти ҳар икки мамлакат футбол федерацияси ФИФА аъзоси саналмасди. Умуман, муайян рақиб устидан 10та ғалаба - бу ҳам Ўзбекистон термаси учун рекорд.
Энг кўп мағлубиятга учратилган рақиблар
10 марта - Туркманистон (11та ўйин)
9 марта - Қатар (15та ўйин)
8 марта - Хитой (14та ўйин)
30 - Ўзбекистон миллий жамоасининг Туркманистон термасига қарши ўйинларда урган голлари сони 30тага етди. Шу тариқа муайян рақиб дарвозасини нишонга олиш борасида рекорд кўрсаткич такрорланди.
Дарвозаси энг кўп ишғол этилган рақиблар
30 марта - Хитой Тайпейи (7та ўйин)
30 марта - Туркманистон (11та ўйин)
25 марта - Қатар (15та ўйин)
Сариқ карточкалар ҳақида. Саралаш турнири бир неча раундни ўз ичига олади ва барчаси бутун бир мусобақа қисми саналади. Шундай экан, барча сариқ карточкалар тўпланиб, кейинги раундга ўтади. Ҳар доим шундай бўлган. Айнан шу сабабга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихида шармандали ўйин юзага келган. Эсласангиз, Тожикистон термасига қарши баҳсда бирданига 5 нафар футболчи иккинчи сариқ карточкани ишлаганди японлар билан кейинги учрашувни ўтказиб юбориб, навбатдаги раундга «тоза» ўтиш мақсадида. Бироқ ФИФА ушбу айёрона ғояни тушуниб қолган ва иккинчи «сариқ» олган барча футболчилар 1та ўрнига 2та ўйинлик дисквалификацияга мубтало бўлишган. Оқибатда улар Эрон термасига қарши ўйинда ҳам майдонга тушишмаган ва бу бевосита мураббий истеъфосига ҳам таъсир кўрсатган.
Алишер Никимбаев, «Футболиум»
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789